"Кристал Пэлас" "Челси" ярим ҳимоячиси Виктор Мозесни сотиб олишни истамоқда.
Клуб футболчини 12 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёр. Мозес ҳам собиқ жамоасига қайтишга қарши эмас. У 2007-2010 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.
Ушбу мавсумда Мозес "Челси"нинг атиги 2 ўйинида қатнашди, ҳолос.