UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  8 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Мойзе Киннинг отаси: “Туринликлар менга 2та трактор ваъда қилишганди, ҳозир эса телефонни ҳам кўтаришмайди” Янгиликлар

Мойзе Киннинг отаси: “Туринликлар менга 2та трактор ваъда қилишганди, ҳозир эса телефонни ҳам кўтаришмайди”

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Мойзе Киннинг отаси ўғлининг туринликлар сафига қандай қилиб қўшилгани ҳақида айтди.

“Ўғлимнинг ишлари яхши томонга кетаётгани оиламиз учун бахтдир. Бунинг учун яратганга раҳмат айтаман. Мойзе ёшлигида “Интер”га мухлислик қиларди. Унинг кумири эса Обафеми Мартинс эди. Унинг онаси, ажрашганимиздан сўнг Кинни Англияга олиб кетмоқчи бўлган. Бироқ, мен “бьянконерилар”нинг мухлиси сифатида уни “Ювентус"га олиб бордим. Бунинг эвазига туринликлардан 2та трактор сўрадим. Улар эса менга “муаммосиз”, дея жавоб қайтаришди. Лекин, шу вақтгача тракторларни кўрганим йўқ. Ҳаттоки, стадионга киришим учун чипта ҳам беришмаяпти. Қўнғироқ қилганимда эса жавоб беришни ҳам хоҳлашмайди.” – дейди Мойзенинг отаси Биору Жан Кин.

19 ёшли италиялик футболчи жорий мавсум клуб ва терма жамоа сафида 9та баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 4 бора ишғол қилган.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика