Мойзе Кин ўзини ўзи "сотиб" қўйди

Mirjalol Normatov
26 апр 2020, 14:13
"Эвертон" ҳужумчиси Мойзе Кин карантин қоидаларини бузди.

20 ёшли футболчи интернетга ўз уйида дўстлари ва раққоса қизларни таклиф қилгани ва улар билан дам олаётгани видеосини жойлади. Орадан кўп ўтмай, у видеони ўчириб ташлаган.

"Эвертон" раҳбарияти футболчининг бу қилиғини жазосиз қолдирмаслиги аниқ. Футболчини жарималар кутмоқда.

Кин ушбу мавсумда "Эвертон" таркибида 26 ўйинда 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal