Моуриньюнинг фикрича, Англия ОАВ "Манчестер Юнайтед"ни ёмон кўради

Aslanov Jasurbek
1 дек 2018, 14:49
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг фикрича, инглиз оммавий ахборот воситалари (ОАВ) "қизил иблислар"га бошқача ёндашади.

"Манчестер Юнайтед" футболчиларидан бири ўйнамаса миш-мишлар пайдо бўлади. Интизом муаммолари ёки мураббий билан жанжаллар ҳақида гапиришади. Виллиан "Челси" сафида майдонга тушмаса, ҳеч ким у ва Сарри ўртасидаги муаммолар ҳақида ёзмайди. Габриэл Жезус "Сити" сафида ҳафталаб ўйнамаса ҳам шундай. Фабиньо ва Кейта "Ливерпуль" ўйинларида иштирок этмаяпти, аммо Клоппни севишади, Юрген эса уларни - ҳеч қандай муаммо йўқ.

Аммо МЮда ҳаммаси ўзгача. Агар Погба захирада қолса, бу интизом чораси. Алексис Санчес ўйнамаса - демак, мураббий билан жанжаллашган. Биз мураббий ва футболчилар ўртасида ҳар куни муаммо чиқадиган ягона клубмиз. Ҳар куни.

МЮ футболчиларида шахсий ҳаёт йўқ, уларда пасайиш бўлиши мумкин эмас, мураббий эса футболчилар ҳақида гапирмаслиги керак. Бу клубимизни бошқалардан ажратиб туради. Сиз ўзимни беназирдек ҳис қилишга мажбулаяпсиз, чунки қолганлардан фарқим бор" - дейди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun