

Португалиялик мутахассис Роналдо билан 1996/97 йилги мавсум "Барселона"да бирга ишлаган. Ўшанда Моуринью бош мураббий Бобби Робсоннинг ёрдамчиси эди.

"Тарихдаги энг яхши футболчи? Роналдо. Феномен. Криштиану Роналду ва Мессининг фаолиятлари нисбатан узоқроқ давом этади, улар 15 йилдан бери энг юқори поғонада туришибди. Аммо истеъдод ва маҳорат ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳеч ким Роналдодан устун бўла олмайди".




