

Моуринью Ла Лига олтин медалларини Чемпионлар Лигасидан юқори қўйган. Португалияликнинг сўзларига кўра, "Реал" ЧЛдаги муваффақиятсизликка қарамай, Европанинг энг кучли клуби бўлган.
"Ўша мавсумда "Реал Мадрид" Испаниянинг, шунингдек Европанинг энг кучли клуби эди. Мана нима учун бизга ЧЛда "Бавария"ни ютиш қийин бўлган.
Биз "Барселона"нинг гегемонлигига барҳам бердик ва очколар бўйича рекорд ўрнатдик. Бу ютуқ Чемпионлар Лигасидан муҳимроқ", - дейди Моуринью.



