Моуринью қачон ишга қайтишини айтди

Alisher
10 мар 2024
"Интер", "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью қачон ишга қайтишини айтди.

"Ёзда ишга қайтаман деб ўйлайман. Мураббийлик қилмаган пайтим ўзимни бўш ҳис қиламан. Аммо, эндиликда кейинги иш жойимни танлашда эҳтиёткорроқ бўлишим керак", – дейди мутахассис.

61 ёшли португалияликнинг сўнгги клуби "Рома" бўлган эди, у Рим клубидан январда истеъфога чиқарилди.


AlisherМуаллиф
Манба: Desporto ao Minuto