Моуринью: "Одамлар мени кетишимни ҳали узоқ кутишларига тўғри келади"

Narzulla Saydullayev
20 май 2022, 00:55
Мураббий ўзининг "Рома"даги келажаги ҳақида гапирди.

"Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью клубдан ҳали бериш кетиш ниятида эмаслигини айтди.

"Одамлар мен янги жамоалар билан совринлар юта олишимга амин эдилар. Аммо бу ҳамма кутган жамоалар эмасди. Фаолиятинг давомида мунтазам равишда ғалаба қозониб келсанг, бундай муносабатни тушунса бўлади. 

Ёш мураббийларга катта эътибор беришлари мени безовта қилмайди. Мен ва Анчелотти каби мураббийлар қачон якунлашларини ўзлари ҳал қилишади. Одамлар мени кетишимни ҳали узоқ кутишларига тўғри келади", -дейди Жозе Моуринью. 

Маълумот учун, "Рома" 25 май куни Конференциялар лигаси финалида "Фейеноорд"га қарши майдонга тушади. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sports Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›