

Манбага кўра, римликлар устози Жозе Моуринью ушбу мавсумда испанияликни жамоасига жалб қилди, бироқ "Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг кескин қаршилигига учради.

Лукас – испаниялик мутахассиснинг муҳим футболчиси ва уни қўйиб юборишни истамайди.
Айтишларича, Васкеснинг ўзи Моуриньюнинг қизиқишидан хурсанд, аммо у фақат "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилмоқчи.
30 ёшли ўйинчи жорий мавсумда Ла Лигада 16 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.



