UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  28 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Моуринью Клоппдан фарқли равишда “Ман Сити”дан тақиқ олиб ташланишини “шармандалик”, дея баҳолади Янгиликлар

Моуринью Клоппдан фарқли равишда “Ман Сити”дан тақиқ олиб ташланишини “шармандалик”, дея баҳолади

Аввалроқ, "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Ман Сити"дан еврокубокларда қатнашиш бўйича тақиқ олиниб ташлангани ҳақида хабарга ижобий муносабат билдирганди.

“Тоттенхэм” устози Жозе Моуринью бу қарорни кескин қоралади.

“Манчестер Сити” айбсиз бўлса, уларга бир неча миллионлик жарима тайинлаш бу шармандалик. Агарда айбингиз бўлмаса, ҳеч қандай жазо олмаслигингиз керак. Бошқа тарафдан айбдор бўлсангиз, сени четлатишлари шарт. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу – фожиалидир.

“Манчестер Сити”ни айбдор демоқчи эмасман. Фикримча, агар сен айбдор бўлмасанг, унда жаримани ҳам тўламаслигинг керак. Ҳатто, бир фунтни ҳам.

Ҳеч нарсадан хабарим йўқ. Чиқарилган қарорни қораламоқчиман. “Манчестер Сити” айбдорми ё йўқлигини билмайман, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бу шармандали қарор бўлди”, дейди Моуринью.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика