Моуринью А Серия клубига бош мураббий бўлиши мумкин
21 янв 2024 22:53
Янгиликлар
Моуринью А Серия клубига бош мураббий бўлиши мумкин
"Рома" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью "Наполи"ни бошқариши мумкин.
60 ёшли португалиялик мутахассис тезроқ мураббийлик ишига қайтмоқчи. Унинг келаси ҳафта неаполликлар раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Моуринью жорий мавсум давомида "Наполи"нинг учинчи мураббийи бўлиши мумкин. Жамоани олдинроқ Руди Гарсия бошқарган, аммо ноябрда унинг ўрнини Вальтер Маццари эгаллаганди.
"Рома" 16 январда Моуриньюни истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини Даниеле Де Росси эгаллади.
"Наполи" А Серияда 20 турдан сўнг 31 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар