Моуриньонинг собиқ ёрдамчиси нега Мессининг "Интер"га ўтиши мумкинлигини айтди

Alisher
2 май 2020, 12:31
Жозе Моуриньонинг "Интер"даги собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш нега "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг Милан клубига ўтиши мумкинлигини айтди.

Унинг сўзларига қараганда, трансфер амалга ошиши мумкин. Бу трансферга "нерадзуррилар" вице-президенти Хавьер Санетти туртки бўлиши мумкин.

"Менимча, ушбу трансфер амалга ошиши мумкин. Клубда Санетти ишлаяпти. У аргентиналик ўйинчиларни доим жамоага жалб қила олган инсон бўлган. Менимча, у Месси билан келиша олади. "Интер"да ўйнаган барча аргентиналиклар ажойиб бўлишган. Месси ҳам улардан бири бўлиши мумкин", - дейди Мораиш.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: beIN Sports