UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Моуриньо ва Шомуродов "Интер"га қарши — А Сериянинг 16-тур превьюси Янгиликлар

Моуриньо ва Шомуродов "Интер"га қарши — А Сериянинг 16-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Рома" - "Интер" 04/12/2021, 22:00

Шубҳасиз, Жозе Моуриньо учун бу ўйин жуда муҳим, сабаби рақиб — "Интер". Бироқ афсуски, "жалоросси"да йўқотишлар йўқ эмас. Абрахам ва Карсдорп дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборса, Пеллегрини ва Эль-Шаарави жароҳати сабаб майдонга тушолмайди. Ҳужумда Мхитарян-Шомуродов дуэтини кўришимиз мумкин. "Интер"да эса Барелла сафга қайтади, ҳужумда "бўрилар" дарвозасини бир неча бор ишғол қилган Эдин Жеко ўйнаши мумкин. Бироқ Де Врей учрашувда иштирок этолмайди. Шундай экан, Индзаги бу сафар унинг ўрнига кимни майдонга тушириш ҳақида ўйлаб кўриши лозим.

Сўнгги ўзаро баҳсда "Интер" 3:1 ҳисобида "Рома" устидан ғалаба қозонганди. Индзаги шогирдлари бу гал Римда ўйнашига қарамай, фаворит ҳисобланишмоқда. Сабаби "Интер" ҳозир жуда яхши формада. "Рома"га эса бироз барқарорлик етишмаяпти, қолаверса, таркиб билан боғлиқ қатор муаммолар ҳам бор.


"Наполи" - "Аталанта" 05/12/2021, 00:45

Бу учрашувдан олдин "Наполи"да бир нечта йўқотишлар бор. Жароҳати сабабли Кулибали бир ойга сафдан чиққан. Шунингдек, мушаклари лат еган Фабиан Руис ва Лоренцо Инсинье ҳам ўйинни ўтказиб юборишади. Бошланғич таркибда Мертнес ва Эльмасни кўришимиз мумкин. Лучано Спаллетти ҳам қизил карточкаси туфайли ўйинни трибунадан кўришига тўғри келади. "Аталанта" таркибидаги ҳолат бироз яхшироқ. Тўғри, Госенс ҳали тўлиқ тикланиб улгурмади. Аммо Сапата ва Малиновский сафга қайтиши кутилмоқда. Ҳимояда Паломинони кўришимиз мумкин.

Охирги ўзаро учрашувда "Аталанта" уйда 4:2 ҳисобида ғолиб бўлган эди. Бу ўйин голларга бой бўлиш эҳтимоли бор. Таркибдаги қатор муаммоларга қарамай, букмекерлар "Наполи" ғалабасига ишонч билдиришмоқда, аммо фикримча, "Аталанта" муваффақият қозонади. Сабаби жамоа қарши ҳужумда яхши ўйнай олади ва рақиб ҳимоясидаги заифликларни кўра олади.


"Болонья" - "Фиорентина" 05/12/2021, 16:30

"Болонья" сафида Арнаутович ва Бонифаци майдонга туша олмайди. Аммо Мбайени таркибда кўришимиз мумкин. Сансоне ва Сорино катта эҳтимол билан асосий ҳужум вазифасини бажарадиган Бэрроуни қўллаб-қувватлаб туришади. Ҳа, "россоблу" ҳимояда қандай ўйнаши ҳам жуда муҳим. "Фиорентина"да жароҳати сабабли Кастровилли, Пульгар ва Настасич ўйинни ўтказиб юборишади. Гонсалес ҳам ўйнаши сўроқ остида турибди. Бундай вазиятда ҳужум чизиғида Кальехонни кўришимиз мумкин.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги ўйинида дуранг қайд этилган — 3:3. Бу гал эса "фиалкалар" меҳмонда ўйнашса ҳам, фаворит ҳисобланишмоқда. Тўғри, "Фиорентина" сафарда кетма-кет 4 ўйинда мағлуб бўлди, лекин айнан шу сабабли ушбу серияга нуқта қўйишга бор кучи билан ҳаракат қилади. Фикримча, "Фиорентина" хужумкор футбол намойиш этади.


"Сампдория" - "Лацио" 05/12/2021, 22:00 

"Сампдория" бош мураббийи дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган Коллининг ўрнига кимни майдонга тушириш ҳақида ўйлаб кўриши керак. Ўтган учрашувда Габьядини яхши ўйин намойиш этганди, шу сабабли, бу гал Капутонинг ортида айнан уни кўрамиз. "Лацио" ўтган бир нечта турдан сўнг, ўзгариши аниқ. Бошланғич таркибда Цаканьюни кўришимиз мумкин, бироқ Луис Альберто асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли камроқ. Ҳужум марказида ортиқча гап-сўзсиз, Чиро Иммобиле бўлади.

Охирги ўзаро баҳсда "Лацио" Луис Альбертонинг голи эвазига ғолиб бўлганди (1:0). Баъзи омадсизликларга қарамай, "бургутлар" фаворит ҳисобланмоқда.


"Ювентус" - "Женоа" 06/12/2021, 00:45

Афсуски, Федерико Кьеза жиддий жароҳат олди, шу сабабли танаффусгача майдонга тушмайди. Шунингдек, Данило ва Рэмси ҳам ўйинни ўтказиб юборади. Маккени ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Бу гал ҳам бор умид Дибала-Мората жуфтлигидан. "Женоа"даги ҳолат жуда ёмон. Андрей Шевченко "грифонлар"даги қатор йўқотишлардан хурсанд эмаслиги аниқ. Украиналик мураббий бирор тактика, рақибга қарши стратегия борасида эмас, аксинча, майдонга туша оладиган футболчилардан қандайдир таркиб шакллантириш ҳақида бош қотириши керак.

Сўнгги ўзаро учрашувда "Ювентус" 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришганди. Бу сафар ҳам туринликлар фаворит саналмоқда.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика