

“Ғолиблар муҳокама қилинмайди. Юрген мен нимаси биландир ўзига жалб қилди дея олмайман. Сабаби, уни кўпдан бери биламан. Ҳар қандай омадсизликка қарамай, у олдинга боришда давом этаверди. Клопп ўтган йили ЕЧЛ ҳамда Кубок финалида мағлуб бўлди. Шунингдек, АПЛ чемпионлик пойгасида «Манчестер Сити»га ютқазди. Бироқ, у таслим бўлмади. У мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлди деб айта олмайман. Яхшиларидан бири бўлди дейишим мумкин”, – дейди Жозе.



