Моуриньо: "Португалия терма жамоаси? Фарқи йўқ"

Eldor Akmurzayev
19 июн 2019, 02:05
56 ёшли мутахассис Жозе Моуриньо ўзини терма жамоа бошқарувида синаб кўрмоқчилигини яширмади.

«Мен янги мусобақаларда кураш олиб бормоқчиман. Жаҳон ҳамда Европа чемпионатлари ҳақида ўйламоқдаман. Кўпдан бери бу каби саргузаштларни бошимдан ўтказишни режалаштириб келардим. Шу сабабдан, ҳозир ўзимни клубдан кўра, терма жамоа бошқарувида кўрмоқдаман. Португалия терма жамоаси? Аҳамияти йўқ», – дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мураббийнинг сўнгги иш жойи «Манчестер Юнайтед» (2016-2018) бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›