UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  11 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  7 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  20 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Моуриньо "Порту"да бўлган ажойиб воқеа ҳақида гапирди Янгиликлар

Моуриньо "Порту"да бўлган ажойиб воқеа ҳақида гапирди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Порту"да бўлган қизиқарли воқеа ҳақида гапирди.

"Менинг сардорларим жамоада етакчи бўлишмаган. Кўпчилик одамлар шундай ўйлашади: қўлида боғичи бор, у сардор, у жамоанинг етакчиси... Йўқ! Кўплаб ҳолатларда сардор етакчи футболчи бўлмайди. Гапимни аниқ тушунтира олдим деб ўйлайман. 

Ушбу икки йигит (Занетти ва Терри), улар етакчи эдилар. Агарда етакчилар кўп бўлса, сенинг мураббийлигингнинг баракаси янада кўпроқ бўлади. Сен ўзингнинг мураббийлигинг ҳақида кўпроқ ўйлайсан. 

"Порту"да Жорж Коста бўлар эди. Бир куни "Белененшеш"га биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётгандик. Кийим алмаштириш хонасига кетаётганимда футболчилар жуда ғамгин ҳолатда эканлиги кўрдим.

Кийиниш хонасига бораётган вақтим Жорж Коста менга қараб: "Илтимос, ташқарида 2 дақиқа кутиб туринг". У эшикни ёпди ва ичкарига кириб кетди. Ичкарида у футболчиларни калтаклади. У эшикни очди ва: "Энди бемалол кираверинг".

У кийиниш хонасида мен қилишни истаган ишни ўқиб оларди ва ўзи бажарарди. 3:2 ҳисобида ғалабага эришдик. Кошта умрида гол урмаган марказий ҳимоячи эди. Ўша куни 2 бора рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Айтмоқчиманки, сардорлар майдонда эмас, кийиниш хонасида етакчи бўлишлари керак. Бунинг катта, улкан фарқи бор. Сен бундайларни ўзинг ярата ололмайсан, сотиб ололмайсан. Улар шундай туғилишлари керак. Шу орқали сенинг жамоанг барчадан бир қадам олдинда бўлади.

Бироқ ҳозирги футбол бошқаа картиналарга тўлиб кетди. Одамлар эндиликда жамоанинг асосий етакчисига катта эътибор беришни бошлашмоқда. 

Менга эса кийим алмаштириш хонасидаги етакчилар кўпроқ ёқади", - деди Моуриньо.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика