Моуриньо: "Погба "Ювентус" футболчиси, бегона футболчилар ҳақида гапирмайман"

Aslanov Jasurbek
21 июл 2016, 16:54
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансфери борасида гапиришни истамади.

"Погба? Тасдиқламайман ва рад ҳам этмайман. Ҳеч нарса дея олмайман. У бошқа клуб футболчиси. Погба "Манчестер Юнайтед" эмас, "Ювентус" ўйинчиси. Клубимиз раҳбарияти талабларимнинг 75%ни бажарди дея оламан. Мен тўрт нафар кучли футболчи харид қилишни сўраган эдим, уларнинг уч нафари жамоада. 31 августгача яна бир ўйинчи керак бўлади" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian