Моуриньо: "Мени Англия Кубоги қизиқтирмайди"

Aslanov Jasurbek
28 май 2017, 14:16
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Монакода бўлиб ўтаётган Формула-1 саралашига ташриф буюрди.

Португалияликни Red Bull Racing жамоаси таклиф қилди ва у Макс Ферстаппен ва Даниэль Риккардолар билан учрашди.

"Бир ой давомида футбол билан қизиқмайман. Биламан, бугун Англия, Испания, Германия ва бошқа мамлакатларда Кубок финали. Аммо менга барибир. Натижалар ҳам қизиқ эмас. Ҳозир бошқа иш билан шуғулланиб, оила ва дўстлар даврасида бўладиган пайт. Бу жуда муҳим" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›