Моуриньо Лукаку АПЛнинг етакчи жамоаларига гол урмаётганидан ҳавотирланмаяпти

Aslanov Jasurbek
24 фев 2018, 17:12
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг таъкидлашича, жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукаку Премьер-лиганинг топ-жамоалари дарвозасига гол урмаётганидан ҳавотирда эмас.

"Мен ҳавотир олмаяпман. 21 та гол - ёмон кўрсаткич эмас. Футболчиларнинг ўйинига сиз каби баҳо бермайман. Мен бошқача таҳлил қиламан ва гол урмаса ҳам Ромелунинг ўйинидан мамнун бўламан" - дейди Моуриньо.

24 ёшли бельгиялик жорий мавсум барча турнирларда 21та гол урди, аммо АПЛнинг кучли саккиз жамоаси дарвозасини ишғол қила олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail