Моуриньо: "Германия терма жамоаси қандай ғалаба қозониш кераклигини бошқалардан яхши билади"

Aslanov Jasurbek
23 июн 2018, 12:40
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Германия ва Швеция терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви ҳақида тўхталди.

"Германия терма жамоаси жуда кучли ва тажрибали. Улар қандай ғалаба қозониш ва рақобатбардош бўлишни қолганлардан яхшироқ билади. Швеция - қизиқарли ва тактик яхши ташкиллашган жамоа. Аммо уларнинг ҳужумкор футболчилари Германияга катта муаммо туғдириш учун етарли даражада иқтидорли эмас. Шундай қилиб, шведлар яхши ҳимояланишади, бироқ Германия барибир 3 очкога эга бўлади"- дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RT