Моуриньо - Фариянинг кетиши ҳақида: "Талаба энди экспертга айланмоқда"
13 май 2018 13:10
Янгиликлар
Моуриньо - Фариянинг кетиши ҳақида: "Талаба энди экспертга айланмоқда"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёрдамчиси Руй Фария билан илиқ хайрлашди.
"17 йил... Лейрия, Порту, Лондон, Милан, Мадрид, яна Лондон ва Манчестерда биргаликда шунча йилни ўтказдик. Машғулотлар, ўйинлар, саёҳатлар, дарслар, қувончли онлар, бахт кўз ёшлари. 17 йилдан кейин болакай ҳақиқий эркакка айланмоқда. Интеллигент талаба энди футбол экспертга айланмоқда ва омадли фаолиятга тайёр.
Дўстим, сени соғинаман, бу эса мен учун энг қийини. Бироқ унинг бахти - энг асосийси, унинг қарорини ҳурмат қиламан. Чунки бир кун келиб у билан яна бирга ишлашимни биламан. Ҳамиша хурсанд бўлиб юр, дўстим", - деди Моуриньо клуб матбуот хизматига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар