

Жозе Моуриньо эса фаолиятида илк бор клубдаги иккинчи мавсумида чемпион бўла олмади. 55 ёшли мутахассис фаолияти давомида умумий ҳисобда 25 та совринга эга чиққан. Шулардан 8 таси мамлакатлар чемпионлиги ҳисобланади.
У “Порту”, “Челси”, “Интер”, “Реал” ва яна “Челси”даги иккинчи мавсумларида мамлакат чемпионлигини қўлга кирита олганди.
Моуриньо айни дамда МЮда иккинчи йил ишламоқда. У шу кунга қадар клуб билан Англия Лига кубоги, Англия Суперкубоги ҳамда Европа Лигаси кубогини ютди.



