Моуриньо: "Челси" мавсумни турнир жадвали ўртасида якунласа ҳам ҳайдалмайман"

Aslanov Jasurbek
17 окт 2015, 13:45
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбарияти уни 2007 йилдаги каби ҳайдаб юбормаслигига ишонади.

Премьер-лиганинг 8-туридан сўнг Англиянинг амалдаги чемпиони турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

"Агар "Челси" мавсумни турнир жадвалининг ўртасида якунласи ўз вазифамда қоламанми? Ҳа. Раҳбарият мени қўллаб-қувватлашда давом этяпти ва бу муҳим. Икки-уч ойдан сўнг вазиятни тўғирланишини биламиз, аммо ҳозирги жойимиз биз хоҳлагандан узоқда. Бизга очко керак. "Челси" нега мен билан шартномани узайтирганини биламан. Аввалги келишув 2 йилдан сўнг тугаши керак эди. Вазиятни тушуниб турибман" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail