

"Дибала захирага олингач, "Агар ўйнашда давом этган этганимда, учинчи голимни ҳам урардим" деб айтди. Мен эса унга: "Ўша голингни "Удинезе"га қарши ўйинга асраб қўй", дедим. Пауло ўтмишда жароҳатлардан кўп азият чеккани туфайли бироз омадсизликка учради ва ўтган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Ҳозир унинг даражаси яхшиланмоқда. Унинг аввалги ҳолатига қайтиши биз учун ҳам қувонарли. Аргентиналик ҳужумчининг Қатардаги мундиалда нималарни қодир эканлигини кўрсата олишини ҳис қилиб турибман. Балки терма жамоа мураббийи бизни бир шиша вино устида суҳбатга таклиф қилар", деди "Рома" устози.



