UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди  0 20:03"Ювентус"-"Удинезе". Иккинчи бўлим бошланди. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  17 19:57Лэмпарднинг Кепадан кўнгли тўлмаяпти  2 19:44"Арсенал" Тирни борасида расмий маълумот берди  2 19:27Италия. "Верона" 0:3дан кейин камбэк қилди  1 19:19Olamsport: Боксчимиз рақибини нокаут қилди, Маҳмуд Мурадовнинг жамоадошида ғалаба ва бошқа хабарлар  0 19:13"Милан" Златаннинг истакларини бажаришга тайёр  3 19:00АПЛ. МЮ ўз майдонида "Эвертон" билан ўйнамоқда, "Тоттенхэм" "бўрилар" уйида меҳмон  27 18:55Пеп Гвардиола Эмери нега истеъфога чиқарилганини айтди  6 18:41Алькантара борасидаги ҳолатни "Барселона" кузатиб бормоқда  0 18:31Футзал. Финалдаги дастлабки учрашувда АГМК "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 18:24Фредрик Юнгберг: "Арсенал"нинг 10-15 муаммоси бор"  2 18:16Италия. "Ювентус" ва "Милан"нинг бугунги ўйин учун асосий таркиблари эълон қилинди  4 18:06АПЛ. МЮ - "Эвертон", "Вулверхэмптон" - "Тоттенхэм" учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  14 17:57Испания. "Хетафе" "Атлетико"ни ЕЧЛ учун йўлланма берадиган поғонадан пастга тушириб юборди  1

Моуриньо АПЛга қайтди! Энди буёғи анчагина қизиқ бўлади Янгиликлар

Моуриньо АПЛга қайтди! Энди буёғи анчагина қизиқ бўлади

Англия журналистлари тахминан 1 ҳафтадан буён Моуриньонинг "Тоттенхэм"да иш бошлашини гапиришаётганди.

"Тоттенхэм" ҳам узоқ кутиб ўтирмади. Барча миш-мишлар ҳақиқатга олиб борди ва Моуриньонинг тайинлануви эълон қилинди.

"Тоттенхэм" Почеттинони ЕЧЛ финалига олиб чиққан мураббий эмас, жамоани 14-ўринга тушириб юборган мураббий сифатида ишдан бўшатди. Умуман олганда, мантиқан тўғри қарор.

Хўш, АПЛнинг 3 карра чемпиони Лондоннинг ҳозирги пайтдаги ҳам қаҳрамони "Тоттенхэм"га нималар бера олиши мумкин? Келинг, бу борада бироз фикр юритамиз.

ҒОЛИБЛИК РУҲИ

Яхши кўрасизми ёки нафратланасизми, барибир Моуриньо ғалаба қозониш йўлларини билади. Португалиялик мутахассис "Порту"да ўз номини танитганидан бери 25та совринни қўлга киритди.

"Порту", "Челси", "Интер" ва "Реал" каби жамоалар билан у совринларга серияли тарзда эга чиқаверди. "Нерадзурри"лар билан требл қайд этганди. Унчалик кучли бўлмаган жамоалар билан икки бора ЕЧЛ ғолиблигига эришди.

Лондон жамоаси билан чемпионлик, "Юнайтед" билан эса Европа лигаси, Англия Кубоги ва Суперкубоги каби совринларни қўлга киритди. Қайд этиш керак, у ушбу совринларни Англиянинг турли жамоалари билан эга чиққан илк мураббийга айланди.

ТАЖРИБА

Моуриньонинг футболчилик фаолияти жуда ёмон ўтган. Энди эса 19 йиллик мураббийлик фаолияти давомида ўзи футболчиликда қилмаган тажрибаларни амалга оширди. Мислсиз тўпланган тажрибалар эса уни дунёнинг энг яхши мураббийларидан бирига айлантирди.

Аслида, ундаги қатъият, футболдаги ўзига ҳос қарашларига эга бўлиши ва бошқалардан "кўчирмакаш"лик қилмагани ҳам уни машҳурлик томон етаклади. Футболда Роналду бўлса, мураббийликда Моуриньо.

Унинг мураббийликдаги илк қадамлари "Бенфика" ва "Лейрия"да ташланганди. Кейинги илк катта қадам эса "Порту"да бўлди. "Челси", "Интер", "Реал" ва "Юнайтед"да ишлаш учун эса шунчаки дахшатли мураббий бўлиш керак. 4 декабрда у бошчилигидаги "Тоттенхэм" собиқ жамоаси "Манчестер Юнайтед" билан ўйнайди. Бунга ҳам оз вақт қолмоқда.

У барча жамоалар билан юқори натижаларга эришди. Унинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, жуда кўплаб муҳим ўйинларда қатнашди: ЕЧЛ финаллари, Лондоннинг биринчиси бўлиш учун кураш, Милан ва Манчестер дербилари, "Эл Класико" ва "Derby d'Italia". Олинган катта тажриба "Тоттенхэм"да ҳам асқотиши шубхасиз.

ҲИМОЯДАГИ БАРҚАРОРЛИК

Экспертлар ва мухлислар сўнгги йилларда Моуриньонинг услуби, ҳимоядаги номутаносиблик ва автобуснинг қўйилиши туфайли кулишаётганди. Бироқ Моуриньонинг услуби анчагина омадли бўлиб чиқмоқда. "Челси"даги Жон Терри ва Рикардо Карвалью, "Интер"даги Лусио ва Вальтер Самюэль ёки "Реал"даги Серхио Рамос ва Пепе тандеми доимо мураббийнинг асосий қуролларидан бирига айланганди.

Моуриньонинг "Челси"даги 2004/05 йилги мавсумдаги ҳимоявий ўйини ҳали ҳам мухлисларнинг ёдида. Жамоа 38 ўйинда атиги 15 гол қўйиб юборди ва бир бора мағлуб этилди. Кейинги мавсумда эса 22 гол қўйиб юборилди. Моуриньонинг "Интер"и эса ўз тарихида бир чемпионатда ўз дарвозасидан энг кам гол олиб чиққан мавсумга айланди - 34 гол. 2011-12 йиллари у бошқарган "Реал" микс услубда ҳаракат қилди ва бир мавсумнинг ўзида 121 гол киритди ва 32тагина гол қўйиб юборди. Шу орқали жамоа "Барселона"нинг гегемонлигига бир мавсум бархам бера олди.

Энди эса у Ян Вертонген, Тоби Алдервейрлд ҳамда Девинсон Санчес каби вариантлардан фойдаланиши мумкин. Ҳимоявий ўйин бўлса Тангуй Ндомбеле ва Харри Уинкс каби футболчиларни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Агарда Моуриньонинг услуби бўлганида жамоа "Бавария"дан 7 гол қабул қилиб олмасди.

КИМ АСЛИДА КИМ ЭКАНЛИГИНИ КЎРСАТИШ ПАЙТИ КЕЛДИ

"Тоттенхэм"да иш бошлаш Моуриньо учун муҳим қарорлардан бири бўлди. Одамлар унинг маҳорати ва кўплаб жиҳатларига шубха билан қарашни бошлашганди. "Юнайтед"да у ўзининг энг қиммат трансфери бўлган Погба билан кийиниш хонаси учун кураш олиб боришганди.

Моуриньо "Орзулар театри"га оғир кунларда келиб, Луи ван Галнинг ўрнини эгаллаганди. Бироқ жамоанинг ички ҳолати ва ўша пайтда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"нинг кучайиб кетганини кўриб, мухлис-у мутахассислар бош мураббийни танқид қилишганди.

Агарда қайсар Моуриньонинг ҳаракатлари ва гапларига Сон Хен Мин, Лукас Моура, Жованни Ло Чельсо ва Кристиан Эриксен кабилар чидай олишса, мураббий бу жамоа билан яхши натижаларга эриша олиши ва олдидаги барча танқидларни олиб ташлаши мумкин.

ДРАМА ВА ЮК

Моуриньо қайсидир шаҳардами, демак, ундан қандайдир саргузашт кутаверинг. Унинг ҳар бир қадами шунчалар долзарбки, одамни зериктирмайди. Клопп ва Гвардиоладан фарқли равишда унинг ҳаёти ҳам фаолияти каби анчагина залворли. У "Юнайтед"дан кетганида ўзидан кейин анчагина кўп ёдда қоларли хотираларни ташлаб кетди.

"Юнайтед"да ишлаётганида уни матбуот катта танқид остига олди. Моуриньонинг ҳар бир гапи муҳокама қилинди. Оқибатда у шундай персонага айландики, футбол ва мухлислар уни соғинадиган бўлди ва Моуриньо шу юк остида яшади.

2011 йилги воқеани эсга олайлик. "Эл Класико" ўша пайтлари футбол эмас, яккакураш спорт турига айланиб бораётганди. Ўйин вақтида уруш чиқиб кетган вақтда Моуриньо "Барселона" бош мураббийи Тито Виланованинг олдига бориб, кўзига бармоқларини тиқиб олганди.

Биз жуда ажиб замонда, Ибрагимович, Роналду, Месси каби футболчиларнинг даврида яшамоқдамиз. Футболдаги тўртинчи буюк персона эса айни дамда Моуриньо бўлиб турибди. Уларнинг тирик ўзини, ўйинларини кўришимиз, ҳар бир гапларидан завқ олишимиз мумкин. Энди эса футболда эски эранинг қайта жонланишини кузатмоқдамиз. Ҳар ҳолда Почеттино-Гвардиола, Почеттино-Клопп қарама-қаршилигидан кўра, Моуриньо-Гвардиола, Моуриньо-Клопп қарама-қаршилиги бироз қизиқроқ.

Моуриньо каби миллионлаб персонал мухлисга эга мураббийлар жуда кам, балки ноёб десак ҳам бўлади. Моуриньопарастлар ҳам бордир, ҳудди Роналдучилар каби. Нима бўлганда ҳам у Лондонга, яъни, ўз уйига қайтди. АПЛ эса яна мухлисларни ўз эътиборига тортишда давом этади! Сизлар эса сюрпризларга тайёр туринг!

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+5   
20 ноя 14:15:00
Abdulahad Abduvaliyev
Speical one doimgidek qutqaruvchi rolida!!! Uni bowqa murabbiylardan ayniqsa gvardioladan farqli jixati ham ana wunda. Jozeni biron marta tayyor kamandaga kelganini eslolmayman.
+5   
20 ноя 14:11:16
Barsa.uz
Mourinyo kamida òziga bildirilgan tanqidlarni yòqotish uchun jiddiy mehnat qiladi,bu Totenhem uchun yaxshigina foyda bòlib xizmat qilishi aniq
+3   
20 ноя 15:47:10
Mirjalol Normatov
tolibjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен Тоттенхэмниям Моуриньониям мухлиси эмасман. Лекин, Моур худди МЮдаги каби ҳеч нима қиломиди бу жамоадаям. 3 йиллик шартнома тузиб, узоғи билан 1-- йил ишлаб, жамоадан "отступной" пулларни олиб бошқа томонга кетади. Бу ишда Моур учига чиққанлардан.
Har holda u Gvardiolaga o‘xshab boy va ungacha kuchli bo‘lib kelgan jamoalarni olmaydi. Chelsini gullatdi, Realda daxshat ishladi, MYUdayam faoliyat chakki bo‘lmadi. U faqat shunaqa Tottenxemga o‘xshab, inqirozga kirgan jamoalarni boshqaryapti. Undan ko‘ra ana Bavariyaga borsa, Germaniyada chempion bo‘lardi. Tottenxem hozirgi paytda ishlashga stimul beradi.
+3   
20 ноя 14:08:47
Abdunazar
4.chi dekabrda, Apl.da, Tott - Myu, kutamiz, super o'yindi.
+2   
20 ноя 19:45:19
Xalol futbol
Моуриню хеч нима кила олмайди уни мияси пул ишлаш бн банд тезрок истефога чикариб юборишса хурсанд болади ишламаган ойлариниям пулини олиб кайп килади ишонмаселар челси ва мю даги ишинига етибор берилар
+2   
20 ноя 15:02:56
Snaijder
Abdulahad Abduvaliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Speical one doimgidek qutqaruvchi rolida!!! Uni bowqa murabbiylardan ayniqsa gvardioladan farqli jixati ham ana wunda. Jozeni biron marta tayyor kamandaga kelganini eslolmayman.
Mour juda aqilli mutaxasis, u M.Yuda prosta 3- mavsum pogba bn kelisholmadi, 2- sababi esa M.Yuni oldindan bilamiz M.Yu xujumkor jamoa Mour bn fikri bir joydan chiqmadi yaniy Uzb MTJdagi xolat Cuper ximoyaviy o'yin tarafdori(Pragmatik fudbol) Uzb MTJ esa xujumkor o'yin tarafdori, chunki yillar davomida shakllanib kelgan jamoa yaniy xujumkor jamoami znachit xujumda o'ynidi chunki oldindan xujumga asoslangan fudbol namoyish qilishgan. Shunga o'xshash sifatlari M.Yuda ishlashiga xalaqit qildi, yana transfer siyosati M.Yuda tushunarsiz yaniy Mourga xoxlagan fudbolchisini olib bermadi.
Realdagi faoliyatini kuzatib borganman, Mour Realda ximoyaga asoslangan Realni shakllantirdi degan fikrga qo'shilmiman, Mourni uslubi butunlay ximoyaviy emas yani u markazda tajovuzkor fudbalis qoyadi bo'yi baland baquvvat glavniy tajovuzkor. Iloji bo'lsa tandem qoyadi. Mour bir intervyusida "Agar maydonda ikki yoki uchta baland bo'yli fudbolchim bo'lmasa man o'zimni yomon xis qilaman" degandi. Agar Tottenhamdagilar bn yaxshi chiqishib ketsa yaniy Sinxranizatsiya Mour bn jamoa yaxshi kelishib ketsa, Tottenham anglyada kuchli 4lik uchun asosiy davogar bo'la oladi chunki Mour g'olib murabbiy.
+2   
20 ноя 15:02:52
Snaijder
Abdulahad Abduvaliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Speical one doimgidek qutqaruvchi rolida!!! Uni bowqa murabbiylardan ayniqsa gvardioladan farqli jixati ham ana wunda. Jozeni biron marta tayyor kamandaga kelganini eslolmayman.
Mour juda aqilli mutaxasis, u M.Yuda prosta 3- mavsum pogba bn kelisholmadi, 2- sababi esa M.Yuni oldindan bilamiz M.Yu xujumkor jamoa Mour bn fikri bir joydan chiqmadi yaniy Uzb MTJdagi xolat Cuper ximoyaviy o'yin tarafdori(Pragmatik fudbol) Uzb MTJ esa xujumkor o'yin tarafdori, chunki yillar davomida shakllanib kelgan jamoa yaniy xujumkor jamoami znachit xujumda o'ynidi chunki oldindan xujumga asoslangan fudbol namoyish qilishgan. Shunga o'xshash sifatlari M.Yuda ishlashiga xalaqit qildi, yana transfer siyosati M.Yuda tushunarsiz yaniy Mourga xoxlagan fudbolchisini olib bermadi.
Realdagi faoliyatini kuzatib borganman, Mour Realda ximoyaga asoslangan Realni shakllantirdi degan fikrga qo'shilmiman, Mourni uslubi butunlay ximoyaviy emas yani u markazda tajovuzkor fudbalis qoyadi bo'yi baland baquvvat glavniy tajovuzkor. Iloji bo'lsa tandem qoyadi. Mour bir intervyusida "Agar maydonda ikki yoki uchta baland bo'yli fudbolchim bo'lmasa man o'zimni yomon xis qilaman" degandi. Agar Tottenhamdagilar bn yaxshi chiqishib ketsa yaniy Sinxranizatsiya Mour bn jamoa yaxshi kelishib ketsa, Tottenham anglyada kuchli 4lik uchun asosiy davogar bo'la oladi chunki Mour g'olib murabbiy.
+2   
20 ноя 14:30:16
tottenhamm
Welcome to Tottenham Mourinho!
+2   
20 ноя 14:06:20
Jo'rabek Mamutov
APL ga xush kelibsan janob Mourino.
+2   
20 ноя 14:05:06
M.Uralov
Гап йўқ сиз рахмат Миржалол Норматов таржима учун.
+2   
20 ноя 14:03:50
Behzod Isroilov
4-dekabrda qiziq uchrashuv bölarkan unda.
+2   
20 ноя 14:00:32
MaDpuD
osha unitedta ishlagan tarkibidan hozirgi tottenxemni tarkibi kuchli koramiz nima bolarkin
+1   
20 ноя 14:03:52
J.Canselo
Please don't call me arrogant, but I'm European champion and I think I'm a special one. J. Mario de Santos Mourinho Felix.
   
22 ноя 15:11:07
Ruhiddin
Зур макола шунчаки класс
   
20 ноя 23:12:55
Barsa! Barsa! Barsa!!!
Почэтино ёгдан бор килувчи Эди .сон кэйн дэлэ эриксн учун бор ёги 49 млн евро сарфлаганди .почэтино уларни такомилаштирди улар хозир 420 млн евро. Кийин холатда хам 4 ликдан туширмай кэлди .чл финалига олиб чикди...эссиз.... Бари учун Рахмат почэтино
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг