

"Гвардиола ҳамма ўзининг синовларидан ўрганади деганида ҳақ эди. Синовлар қанча қийин бўлса, шунча кўп куч сарфлашга тўғри келади. Биз Пеп билан бир-биримизнинг ўсишимиз учун кўп ҳаракат қилдик. Аммо футболчи бу 11га 11 ўйин ва айнан футболчилар учрашув тақдирини ҳал қилади. Улар мураббийлардан муҳимроқ.
МЮ ва "Сити" - ўз олдига катта мақсад қўйувчи клублардир. Аммо бошқа рақиблар ҳам бор. Англия чемпионлиги учун олти ёки етти жамоа курашади. Ҳар бир жамоа ҳеч бўлмаса 1 очко учун охиригача кураш олиб боради. АПЛ аввал ҳам ўзгача эди, ҳозир эса унданда бошқачароқ бўлиб боряпти" - дейди Моуриньо.



