

Римликлар 94-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирган учрашувдан кейин "Рома" бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўша пайтда мен ўйладим: Умид қиламанки, бизда ғалаба қозониш учун ҳали 2-3 дақиқа бор.
Учрашув қийин руҳда ўтди. Назаримда, агар эртароқ гол урганимизда, ўйинни буткул ўзгартириб юборган бўлардик, аммо, афсуски, кечроқ тўп киритдик.
Чемпионатдаги мағлубиятсиз сериямизни 8 ўйинга етказдик – 4 ғалаба, 4 дуранг. "Удинезе" ёки "Сассуоло"га қарши дуранг натижа ҳафсалани пир қилди, деб ўйлаш мумкиндир, аммо бу мағлубият эмас, балки қийин вазиятларда қўлга киритилган қимматли очколар эди”, - деди Моуриньо.



