Морган Сансон АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

26 дек 2019, 22:49
Бу ҳақида "Le 10 Sport" нашри хабар қилди.

Франциянинг "Марсель" клуби ярим ҳимоячиси Морган Сансон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Таъкидланишича, француз клуби Сансон учун 25-35 миллион евро миқдоридаги таклиф олган. Аммо ҳозирча инглиз клубининг номи маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи 2017 йилдан буён "Марсель"да тўп тепади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Le 10 Sport