Моратти: "Интер" менсиз ҳеч нарса юта олмайди деганди Ибрагимович"

Aslanov Jasurbek
4 дек 2014, 11:11
"Интер" собиқ президенти Массимо Моратти 2009 йилда Златан Ибрагимович жамоани қандай тарк этгани ҳақида гапириб берди.

"У сўнгги машғулотдан сўнг Барселонага учадиган самалётга ўтириб қуйидаги сўзларни айтган: "Сизлар билан ўйнаш ёқимли бўлди, аммо менсиз ҳечнарса юта олмайсиз, ҳечнарса". Лекин бундай бўлмади.

Златан - катта иқтидорга эга футболчи. Биринчидан, у сизга совринлар олиб келади. Ибрагимович билан уч бора Италия чемпионатида ғолиб бўлдик. Яқинда "Парма"га қарши  2008 йилда бўлиб учрашувни томоша қилдим. Ибрагимович жуда зўр ўйнаганди" - дейди Моратти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com