

23 ёшли испан ёзда «Ювентус»дан Мадридга қайтганди, мураббий унга асосий таркибга кириш учун имконият борлигини айтган эди.
Бироқ охирги 6 ўйинда Мората фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушди холос.
Мората Зиданнинг ушбу гапидан норози бўлган: «Карим яқин орада ўзининг аввалги ҳолатига қайтади, буни кутаверамиз».
Худди Альваро каби Марко Асенсио ва Лукас Васкес ҳам кам майдонга тушаётганида норози бўлишмоқда.



