UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0

Мончи Куман ва Мессидан узр сўради Янгиликлар

Мончи Куман ва Мессидан узр сўради

"Севилья" спорт директори Рамон Мончи "Барселона" бош мураббийи Рональд Кумандан узр сўради.

Ажойиб ва ақлли трансферлари билан танилган Мончи Испания Кубоги ярим финал ўйини (0:3)да ҳакамга шикоят билдиргани учун мураббийни йиғлоқи деб атаган эди ва шу сабаб Куманда узр сўради.

Мончи шунингдек ўйиндан сўнг трибуна остида у билан жанжаллашиб қолган Мессидан ҳам кечирим сўради. Ўшанда "Севилья" бошқарувчиси ва президенти Пепе Кастро ҳакамларнинг ёрдамини шама қилиб аргентиналикка "доим бир хил ютасиз" деган ва Месси унга жавобан "Уйингизга кетмоқдасиз" деб жавоб берган эди.

Қайд этиш керакки, Куман ҳам, Месси ҳам узрни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Испания Кубоги финалига чиқди. Каталонияликлар бош соврин учун "Атлетик" билан куч синашишади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика