

Монегасклар барча турнирлардаги ўйинлар бўйича кетма-кет 16та баҳсда ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа 11 марта мағлубиятга учраб, 5та дуранг қайд этди.
13 октябрь куни Леонарду Жардим ўрнини Тьерри Анри эгаллади. Жамоа бош мураббийи ўзгарган бўлсада клубнинг омадсизликлари давом этмоқда. Анри жамоаси 6та ўйинда 4 марта мағлуб бўлди ва 2та дуранг ўйнади.



