

Мураббий «Бейжинг Гоан» клуби билан 3 йиллик шартнома ва йилига 12 миллион евро маош борасида келишиб олган.
Хитойликлар мураббий учун «Монако»га товон пулини келишиб олишса бўлгани. Жардимнинг шартномасида келишувни муддатдан аввал бузгани учун 15 миллион евро тўланиши ҳақида банд бор. Айни пайтда «Бейжинг» 8 миллион таклиф қилмоқда.
Якунланган мавсумда Жардим клубни Франция чемпиони қилди ва ЕЧЛда ярим финалга олиб чиқди.




