“Монако” 45 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда

16 сен 2019, 08:15
Монегасклар кеча Лига 1 доирасида “Марсель”га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жардим шогирдлари Лига 1 нинг 5 та туридан 3 тасида мағлубиятга учради. 2 та ўйинда эса дуранг қайд этди. Бундан ташқари клуб 5 тур ичида 14 та гол ўтказди. Бу эса клубнинг сўнгги 45 йил ичидаги мавсум стартидаги энг ёмон кўрсаткичидир. Бундай ҳолат сўнгги бор 1974/75 йилги мавсум аввалида юз берганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta