UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   3 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   13 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0

Мўмин Мелиев: “Шукрки юзим ёруғ бўлди” Янгиликлар

Мўмин Мелиев: “Шукрки юзим ёруғ бўлди”

А Про-Лига 18-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Машъал” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Мўмин Мелиев сайтимизга интервью берди.

- Авваламбор ғалаба муборак бўлсин! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугун қийин учрашув ўтказдик. “Истиқлол” жамоасига қарши кечадиган учрашув осон бўлмаслигини билардик. Шу сабали мураббийларимиз бизни ушбу ўйинга жиддий тайёрлашди. Бугун бизга фақат ғалаба зарур эди, бутун учрашув давомида астойдил ҳаракат қилиб ғалаба қозонишни уддаладик. Жамоамизнинг мақсади – Суперлига, навбатдаги учрашувларда очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз.

- Пенальтини амалга оширганингизда дастлабки зарбани дарвозабон қайтарди. Бу холатда сизда қандай ҳиссиётлар бўлди? Гол кирита олмай қолишинингиз ҳам мумкин эди...
- Буни тушунтириб бериш қийин, масъулиятни зиммамга олган холда такрорий зарбани бердим, омадим келиб гол бўлди. Буларнинг ҳаммаси худодан, шукрки юзим ёруғ бўлди.

- “Ростов” ва Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида фикрларингиз...
- Элдор Шомуродовга “Машъал”нинг барча футболчилари ҳавас кўзи билан қарашади, шу жумладан ўзим ҳам Шомуродов каби футболчи бўлишни истайман. Элдор Шомуродов “Машъал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шомуродов ўйнаган куни бутун жмоамиз билан унги мухлислик қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Машъал” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика