Мойес: "Ҳакамларга қарши ўйнашимизга тўғри келяпти"

Tolibjon Qosimov
8 янв 2014, 12:44
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойес "Сандерленд"га қарги Лига Кубоги бахсидан сўнг яна ҳакамни танқид қилди.
"Шундай туюляптики, ҳудди биз бир вақтнинг ўзида ҳам рақиб, ҳам ҳакамга қарши курашашишимиз керакдек".

"Сандерленд" биринчи голини бўлмаган жойда берилган жарима тўпидан сўнг киритди. Ҳакам ўша вазиятда жарима белгилаганига ишонгим ҳам келмайди".

"Пеналти берилган вазиятчи? Қанот ҳаками вазиятни кўра олиши мумкин эмасди, Эвра уни тўсиб турганди. Лекин у қоида бузилганини кўрсатди. Бош ҳакам эса бу вазиятни бошқа нуқтадан, узоқ ҳам, яқин ҳам бўлмаган жойдан туриб кузатаётган, лекин у ёқ-бу ёққа қараб аланглаётганди. Натижада сўнгги қарор ён ҳакам орқали қабул қилинди".

"Ўтган ҳафтада Льориснинг фолидан кейин бизга пенальтини беришмагани билан таққосласак, бу қарор ҳайратга солади", деди мураббий.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›