Модрич – Хорватия терма жамоаси рекордчиси

Sherzod Nurmatov
28 мар 2021, 01:17
Хорватия миллий термаси хавбеки Лука Модрич Дарио Срнани ортда қолдириб, рекорд ўрнатди.

Хорватия футбол федерацияси матбуот хизматининг ёзишича, Кипрга қарши ўйинда майдонга тушган Модрич Хорватия терма жамоасидаги ўзининг 135-ўйинини ўтказди, бу эса рекорд кўрсаткич саналади.

Аввалроқ ушбу рекорд 134 ўйин ўтказган Дарио Срнага тегишли эди.

Модрич миллий жамоада 2006 йилда дебют қилган. У 135 та ўйинда 16 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: hns-cff.hr