Модрич: "Ракитич "Реал" билан асосий таркибда ўйнамаганидан хафа бўлди"
29 окт 2014 12:45
Янгиликлар
Модрич: "Ракитич "Реал" билан асосий таркибда ўйнамаганидан хафа бўлди"
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг таъкидлашича, "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Эль-классико"ни илк дақиқалардан асосий таркибда бошламагани учун хафа бўлган.
Ракитич "Қироллик клуби"га қарши ўйиннинг 60-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
"Албатта, Ракитич бундан бироз хафа бўлди. Аммо у позитив инсон ва ўз кучига ишонади. Иван келажакда бундай учрашувларда ўз кўрсатиш имкониятига кўп эга бўлишини билади. Унга "Реал"га қарши учрашувдан ташқари бошқа ўйинларда омад тилайман" - дейди Модрич.
Фикрлар