

Испанияликлар турнирнинг 1/8 финалига қадар етиб боришди ва унда Марокашга пенальтилар сериясида (0:0, пенальтилар бўйича – 0:3) ютқазди.
"Испания камида ярим финалгача боради деб ўйлагандим. Уларда яхши жамоа ва жуда яхши мураббий [Луис Энрике] бор эди, аммо бу футбол.
Ҳозирги кунда ҳеч кимни мағлуб этиш осон эмас. 100 фоиз борини бериш керак ва ҳатто шу ҳам ҳеч нарсани кафолатламайди", – деди Модрич.



