Модрич: "Ҳақли ғалабага эришдик"

Sherzod Nurmatov
26 сен 2022, 17:40
Миллатлар Лигаси доирасидаги Австрия – Хорватия (1:3) учрашувидан кейин хорватияликлар аъзоси Лука Модрич хурсандчилигини яшириб тура олмади.

"Учрашув қийин кечди. Австрия бизга жуда кўп муаммолар туғдирди, аммо якунда ҳақли ғалабага эришдик.

Кучли тўртликка кирганимиздан жуда хурсандман", – деди Хорватия терма жамоаси сардори.

Аввалроқ "Реал" ва Модрич шартномани 2024 йилгача узайтириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›