UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  0 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  46 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6

"МЛСдан таклиф, "Ал Наср", 17-рақамни олиши ва "Пахтакор" ҳақида" - Достонбек Ҳамдамов билан интервью Янгиликлар

"МЛСдан таклиф, "Ал Наср", 17-рақамни олиши ва "Пахтакор" ҳақида" - Достонбек Ҳамдамов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов яқинда БААнинг "Ал Наср" клуби билан шартнома тузди.

15 январь куни ҳамюртимиз янги клуби сафидаги илк учрашувни ҳам ўтказишга улгурди. Биз Достонбек билан боғланиб бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- "Ал Наср"дан олинган илк таассуротлар қандай?

- Жамоага яқинда келиб қўшилдим. Дебют учрашувимни ҳам ўтказишга улгурдим. Таассуротлар ажойиб. Шароитлар ҳам аъло даражада экан. Жамоага мослашиш осон кечмоқда.

- Олдингизда яна қайси клуб ёки чемпионатлардан таклиф бор эди?

- Тўғри бир қатор вариантлар бор эди. Бироқ айнан қайси давлат ёки қайси клубдан таклифлар борлигидан хабарим йўқ эди. Трансферим билан шуғулланган акаларим бу маълумотларни менга айтишмади. "Ал Наср" билан шартнома туздим ва энди бу таклифларни эслашнинг ўрни эмас.

- Ўз вақтида Россиянинг "Анжи" клубида ўйнагансиз, ҳозир "Ал Наср"да фаолият олиб бораяпсиз. Бу жамоаларни таққосласак қандай фарқларни кўриш мумкин?

- Шароитларида, ўйин услубида, чемпионатда хуллас кўп жиҳатларда жуда катта фарқлар бор. Ҳар иккала клубнинг ҳам ўзига яраша қизиқ томонлари бор.



- "Пахтакор"даги ўзгаришларга қандай муносабатдасиз? Шота Арвеладзе, Жалолиддин Машарипов ва сиз жамоани тарк этдингиз...

- Ўйлашимча жуда катта ўзгариш содир бўлмади. Сабаби "Пахтакор"да етакчилар жуда кўп эди. Биз жамоавий ўйин ҳисобига ғалабаларга эришардик. Тўғри бош мураббий ўзгариши жамоага таъсир қилиши табиий, чунки у клубга янги муҳит, янги ўйин услуби олиб кирди. Лекин унинг ёрдамчиси Питер Хюистра Шота Арвеладзе билан бирга ишлади ва жамоа ҳақида жуда яхши тасаввурга эга. Ўйлайманки жамоа янада кучаяди.

- Клуб сизга қандай шароитлар яратиб берди?

- "Ал Наср" алоҳида уй берди, лекин машина ҳали бергани йўқ. Сабаби Дубай йўлларини ҳали яхши билмайман ва бу ернинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олишим керак.

- Клубда сиздан олдин ўнг қанотда ўйнаган легионер футболчи шартномаси тугаб жамоани тарк этди. Қизиғи унинг рақами 17 эди. Буни билармидингиз?

- "Ал Наср"га келишимдан олдин 17-рақам банд эканлигини билардим. Ўша футболчидан агар хафа бўлсанг бошқа рақамни оламан деб айтдим, аммо легионер футболчи 17-рақамни олишим мумкинлигини сабаби шартномаси тугаб жамоадан кетаётганини маълум қилди.

- Ўтган йил сўнггида сизга АҚШ клубларидан таклиф бўлди деган хабарлар чиққанди. Шу хабар ростмиди?

- Ҳа бу хабар рост эди. Менга қўнғироқ қилиб шундай вариант бор шу трансфер устида ишласак майлими деб сўрашди, рози бўлгандим. Якунда "Ал Наср" вариантини танладим.



- "Ал Наср" ва "Пахтакор"даги маошни таққосласак...

- Бу саволингизни очиқ қолдираман, бу сир бўлиб қолақолсин.

- Бош мураббий биринчи ўйиндан олдин сизга нималар дегани қизиқ.

- Мураббий менинг жисмоний ҳолатимдан хабардор эди. Декабрь ойи сўнггида мавсумни тугатганимни биларди. Шу боис мендан кўп нарса талаб қилгани йўқ. Бироқ ўзимда иштиёқ жуда кучли эди, балки шу учундир асосий таркибда туширди. Бош мураббий билан муносабатим ажойиб.

- "Пахтакор" ва унинг мухлисларига айтар гапингиз борми?

- "Пахтакор" раҳбариятига ҳам берилган имконият учун катта раҳмат айтаман. Жамоага ҳам омад тилайман, Осиё чемпионлар лигасида, Суперлига ва кубок баҳсларида ғолиб бўлишларини тилайман. Мухлисларга миннатдорчилик билдираман, доим ўзбек футболи ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлашларига тилакдошман.

Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика