UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  82 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  15 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

MLS. Нани ва Ибрадан голлар шодаси ёхуд 37-тур натижалари Янгиликлар

MLS. Нани ва Ибрадан голлар шодаси ёхуд 37-тур натижалари

Душанба куни, АҚШ маҳаллий лигасининг навбатдаги тури ўз ниҳоясига етди ва унда бир қатор шов-шувли учрашувлар бўлиб ўтди.

Пешқадам яна ғолиб

Ғарб минтақасида етакчиликни ўз қўлига олган "Нью-Йорк Сити" ўз уйида "Сан-Хосе"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди ва 1-ўринни мустаҳкамлади. Сан-Хоселиклар бўлса, бир поғонага пастлашди. Ўйинга келадиган бўлсак, меҳмонларнинг ажойиб ҳужумини Вондоловски гол билан якунлади. Бироқ, нью-йоркликлар қандайдир 3 дақиқа ичида иккита тўп киритишди. Бу ерда, Паркс ва Митрицелар ўзларини кўрсатишди.

Чикаголиклардан жимжимадор ғалаба


Ўз номига ярашмайдиган ўринларда юрган "Швайни"нинг жамоаси кутилмаганда "Даллас"ни йирик ҳисобда енгди. Си Жей Сапонг "дубль"ни расмийлаштириб қўйди, Франковски ва Николичлар эса биттадан гол уришди. Якуний ҳисоб - 4:0.

Чикаго Файр

Чарльз Сапонг - 7', Пшемыслав Франковский - 16', Чарльз Сапонг - 29', Неманья Николич - 39'

Major League Soccer . 1-тур

15/09/2019, 00:55

0
:
4
Тугади

Даллас

Стадион: Toyota Park

45'
90'
7'  Чарльз Сапонг
16'  Пшемыслав Франковский
16'  Брандт Бронико
29'  Чарльз Сапонг
29'  Николас Гайтан
39'  Неманья Николич
39'  Пшемыслав Франковский
66'  Бастиан Швайнштайгер (Джордже Михайлович)
73'  Чарльз Сапонг (Александар Катаи)
80'  Франсиско Кальво (Марсело)
5'  Пакстон Помыкал
46'  Хесус Феррейра (Брэндон Сервания)
66'  Доминик Баджи (Харольд Москера)
76'  Михаэль Барриос (Джакори Хейс)



Яна бир "сенсация"


Мусобақа жадвалига мутлақо таьсир кўрсатмаган ўйинда кутилмаган натижа қайд этилди. Коламбус "экипажчилари" "Атланта" майдонига сафар қилиб, кумуш медалларга даьвогарлик қилаётган жамоани ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди. Аввалига яна ўша Хосеф Мартинес гол урди. Лекин кейинчалик, воқеалар ривожи мезбонлар учун аянчли тус олди. Зардес ва Диасларнинг киритган тўплари орқали "Коламбус Крю" олдинга чиқди. Бу етмаганидек, марказий ҳимоячи Майлз Робинсон автогол муаллифига айланди ва Атланта шаҳри жамоаси 2-ўринга чиқиб олиш имкониятини чипакка чиқарди.

Етакчилар баҳсида муроса


Шарқ ва ғарб минтақаларида юқори ўринларни эгаллаб турган жамоалар ўзаро тўқнаш келишди. Учрашувда томонлар дурангга рози бўлишди. Пржибилконинг 3-дақиқада урган голига меҳмонлардан Карлос Вела муносиб жавоб қайтарди. Ушбу ўйиндан сўнг, иккала жамоа ҳам мусобақа жадвалидаги ўринларини сақлаб қолишди.

Рақобатчилар беллашувида ҳам сулҳ тузилди

"Орландо Сити" ўз майдонида яқин таьқибчиси "Нью-Инглэнд"ни меҳмон қилди. Дастлаб, Акинделе ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Кўп ўтмай, машҳур Нани ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, Пенилья ва Боуларнинг голлари эвазига меҳмонлар яна олдинга ўтиб олишди. Иккинчи бўлим бошланиши билан Дуайер фарқни қисқартирди. Бироздан сўнг, яна ўша Нани ўз сўзини айтди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Орландо Сити

Нани - 22', Доминик Двайер - 47', Нани - 54'

Major League Soccer . 1-тур

15/09/2019, 04:40

3
:
3
Тугади

Нью-Ингленд Революшн

Тешо Акинделе - 15', Cristian Penilla - 35', Густаво Боу - 41'

Стадион: Exploria Stadium

45'
90'
21'  Кайл Смит
22'  Нани
22'  Маурисио Перейра
46'  Маурисио Перейра (Бенжи Мишель)
47'  Доминик Двайер
47'  Нани
54'  Нани
57'  Карлос Аскуэс (Джегсон Мендес)
60'  Робин Янссон
76'  Доминик Двайер (Santiago Patino)
88'  Cristian Higuita
15'  Тешо Акинделе
35'  Cristian Penilla
35'  Карлес Хиль
41'  Густаво Боу
41'  Карлес Хиль
68'  Juan Caicedo (Майкл Мэнсьен)
74'  Диего Фагундез (Скотт Калдвелл)
85'  Cristian Penilla (Тил Банбери)
90'  Антонио Деламеа



Аутсайдернинг узоқ кутилган ғалабаси

Ва ниҳоят, анчадан бери сўнгги ўринни ҳеч кимга бермай келаётган "Цинциннати" нақ 10 та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига нуқта қўйди. Ҳужум чизиғида Боян Кркичдек футболчига эга "Монреаль" клуби гўёки омадсизликлар гирдобига тушиб қолган. Жамоа қаторасига учинчи маротаба мағлубият аламини тотиб кўрди.

Қуйидагилар ўртасидаги учрашув


Шарқий зонада сўнгги икки поғонани банд этиб турган "Хьюстон Динамо" ва "Ванкувер" жамоалари ўзаро муросасиз баҳс олиб боришди. Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди. Олдинига, мезбонларнинг кореялик легионери Ин-Бом Хванг юзага келган пенальтини аниқ амалга оширди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Ўйин оҳирида Манотас ва Монтеролар биттадан тўп киритиб, жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этишди.

Руни жамоасида муваффақият


Иккала минтақада ҳам ўртамиёналар орасида юрган жамоалар учрашувида "Ди Си Юнайтед"нинг қўли баланд келди. Ўйинни натижасини ҳал қилиб берган ҳодиса 25-дақиқада рўй берди. Бу вазиятда, "Портленд Тимберс" мудофаа чизиғи вакили Туилома тўпни беҳосдан ўз жамоаси дарвозасига киритиб қўйди.

Портленд Тимберс

Major League Soccer . 1-тур

16/09/2019, 00:40

1
:
0
Тугади

Ди Си Юнайтед

Билл Пони Туйлома - 25'

Стадион: Providence Park

45'
90'
46'  Эрик Уильямсон
62'  Эрик Уильямсон (Томаш Конечны)
79'  Жорже Вильяфана (Andres Flores)
85'  Марвин Лория (Кристиан Паредес)
25'  Билл Пони Туйлома
64'  Уэйн Руни
79'  Уэйн Руни (Куинси Амариква)
84'  Lucas Rodriguez (Лусиано Акоста)




Голларга бой ўтган ўйин


Ғарбда юқори ўринларга даьвогар клублардан бири "Торонто" ўз уйида шарқий минтақа қуйи поғона вакили "Колорадо"ни қабул қилиб, қийинчилик билан 3 очкони қўлга киритди. Япония футболи келажаги Цубаса Эндо ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди. Кейинчалик, Посуэлонинг пенальтидан ва Розенберри томонидан киритилган тўплар деярли ғалабани нақд қилди. Ўйиннинг иккинчи ярмида Николсон ҳамда Осариоларнинг голлари орқали меҳмонларда умид учқунлари пайдо бўлганди. Аммо, колорадоликларнинг бундан ортиғига кучлари етмади.

Ажойиб қарама-қаршилик


Мусобақа жадвалида ёнма-ён жойлашган икки жамоа ўртасидаги баҳсда "Миннесота" ғалаба қозониб, рақиби "Реал Солт-Лейк" билан ўрин алмашди. Шу куни, мезбонларнинг тажрибали кипери Вито Манноне ишончли ҳаракат қилди. Тўғри дастлаб, айнан унинг дарвозаси Руснак томонидан ишғол қилинди. Ўйиннинг қолган қисмида, Кинтеро "дубль" қайд этди ва Финлэй 83-дақиқада тўп киритиб якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Нью-Йорк "буқалари"ни ер тишлатишди


"Сиетл Саундерс" жамоаси ўз уйида "Нью-Йорк Ред Буллз"ни меҳмон қилди ва 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб, клуб бу ғалабадан сўнг 2-ўринга кўтарилиб олди. Нью-Йоркликларнинг эса турнир жадвалидаги ҳолатлари ўзгармай қолди. Моррисдан чиройли гол, Девиснинг автоголи ва Лодейронинг "дубль"и муваффақиятни таьминлади. Меҳмонлардан Аарон Лонг ва Гамарралар биттадан тўп киритишди.

Бетакрор Златандан "хет-трик"


"Ла Гэлакси" ўзига кела бошлади. Бу турда улар "Спортинг Канзас-Сити"ни ўз муҳлислари кўз ўнгида янчиб ташлашди. Ўйинда ҳали ҳамон ўзининг юқори спорт формасини намойиш этаётган "қаримас" Ибрагимович учта гол урди. Шунингдек, Себастьен Лледжет "дубль" қайд этди ва Корона билан Антуна биттадан тўп киритишди. Ушбу голларга меҳмонлардан Гутьеррес иккита голи билан жавоб қайтарди. Ҳисоб эса Канзас шаҳри жамоаси учун шармандали кўринишга келтирилди - 7:2. "Ла Гэлакси" ушбу муваффақиятдан кейин 5-ўрингача кўтарилган бўлса, "Спортинг Канзас-Сити" мағлубиятга қарамай эгаллаб турган ўрнини сақлаб қолди.

Лос-Анджелес Гэлакси

Златан Ибрагимович - 32', Джо Корона - 48', Златан Ибрагимович - 51', Уриэль Антуна - 69', Себастьян Ллетджет - 77', Себастьян Ллетджет - 79', Златан Ибрагимович - 85'

Major League Soccer . 1-тур

16/09/2019, 07:20

2
:
7
Тугади

Спортинг Канзас-Сити

Фелипе Гутьеррес - 24', Фелипе Гутьеррес - 86'

Стадион: Dignity Health Sports Park

45'
90'
14'  Рольф Фельтшер
32'  Златан Ибрагимович
48'  Джо Корона
48'  Кристиан Павон
51'  Златан Ибрагимович
51'  Рольф Фельтшер
69'  Уриэль Антуна
77'  Себастьян Ллетджет
77'  Давид Ромни
79'  Себастьян Ллетджет
79'  Уриэль Антуна
80'  Уриэль Антуна (Эфраин Альварес)
83'  Кристиан Павон (Крис Понтиус)
85'  Златан Ибрагимович
85'  Эфраин Альварес
87'  Хонатан дос Сантос (Сервандо Карраско)
89'  Джо Корона
24'  Фелипе Гутьеррес
24'  Герсо Жерсу
43'  Грэм Смит
45'  Герсо Жерсу
66'  Роджер Эспиноса (Джанлука Бусио)
74'  Эриу Уртадо (Кристиан Немет)
75'  Герсо Жерсу (Даниэль Шаллои)
76'  Илие Санчес
86'  Фелипе Гутьеррес
86'  Джанлука Бусио



Ушбу турнинг рамзий терма жамоаси 




Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика