UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16Погба "Манчестер Юнайтед"нинг шартномани узайтириш борасида таклифига рад жавобини берди  0 07:52"Реал" ярим ҳимоячиси "Кадис"га ўтди  0 07:28Роналдунинг опаси ковиддан сўнг пневмония билан шифохонага ётқизилди. У Криштиану касалланганда, пандемияни ёлғон деб айтганди  0 07:06Азмун - "Рома"нинг бош мақсади, Шомуродов эса захира  9 01:53Ўртоқлик учрашувлари. ПСЖ "Севилья" билан дуранг ўйнади. "Сити" ва "Челси"да ғалаба  4 01:35Азмун "Байер"га ўтишга яқин  3 01:15"Ман Сити" Грилишнинг трансфери бўйича жуда катта қадам ташлади  0 00:56"Арсенал" Лаутаро Мартинес борасида "Интер"га таклиф юборди  4 00:37"Реал" Варан ҳақида: "18 та соврин ютилган 10 йил учун - миннатдормиз!"  2 00:17"Навбаҳор" Виктор Жалилов бошчилигида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрланмоқда  2 23:58МЮ Погба янги шартнома имзолашига ишонмаяпти. Клуб уни ПСЖга сотиб юбормоқчи   5 23:38Аллегри "Реал" таклифи ҳақида: "Пересдан миннатдорман. Аммо, клубга бўлган муҳаббатим сабаб "Юве"ни танладим"  1 23:19Расман: МЮ Вараннинг трансферини тасдиқлади  16 22:53Руни машғулотларда ёш футболчига жароҳат етказиб, уни уч ойга сафдан чиқарди   2 22:33АГМК мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўрмоқда  1

Мисрдаги мусобақага тайёргарлик қандай кетяпти? Мақсадлар қандай? - Дмитрий Ким билан интервью Янгиликлар

Мисрдаги мусобақага тайёргарлик қандай кетяпти? Мақсадлар қандай? - Дмитрий Ким билан интервью

31 май куни сайтимиз орқали Мисрда U-20 Араб Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақада 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-18 терма жамоаси U-20 сифатида иштирок этади. Бу йилги турнир 20 июнь куни старт олади ва 6 июлга қадар давом этади. Вакилларимиз "D" гуруҳида Яман, Тунис ва Саудия Арабистонига қарши ўйнайди. Жами иштирокчилар 8тани ташкил этяпти. Дмитрий Ким бошчилигидаги ёшларимиз айни пайтда Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Кеча терма жамоа аъзолари "Олимпик" U-18 клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Биз эса мазкур баҳсдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Дмитрий Кимнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дмитрий Макарович Мисрдаги халқаро мусобақага тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Шуни айтишим мумкинки, Мисрдаги турнирдан биз жуда кеч таклиф олдик. Шу боис тайёргарлик учун олдимизда вақт кам эди. Бунга қадар фақат ўтган йили бир маротаба йиғин ташкил қилинганди. Уларнинг қандай ҳолатда эканлигини билиб олиш бироз қийин эди. Йиғинни 30 нафар футболчи билан бошладик. Қисқа фурсатда таркибни аниқлаб олиш ва тактик ишланмаларни кўздан кечиришда айрим муаммолар юзага келди, дея оламан. 

- Биламиз бунга қадар "Чиғатой" футбол мактабида фаолият олиб бораётган эдингиз. Лекин терма жамоа бу ўз номи билан терма жамоа...

- Ҳа бу - терма жамоа. Унда турли клублардан йиғилган футболчилар бор. Лекин ҳали юз фоиз шулар ўйнайди, дегани эмас. Яна номзодлар бор. Халқаро турнирдаги тажриба бизга кейинги ишларимизда катта ёрдам беради. Футболчилар ўзларида ишонч ҳосил қилиш учун ҳам бундай мусобақалар керак. Бизга эса уларнинг катта аренада нималарга қодирлигини ва имкониятларини янада яхши билиб олиш имконини беради. 

- Бундай ёш ўйинчи учун катта футболга ўтиш жараёни ҳисобланади....

- Ҳа, буни ўзига яраша қийинчиликлари бор. Терма жамоада 30 нафар футболчи бўлса, ҳар бирининг характери турлича. Футболни тушуниши ҳам бошқа даражада. Ўйлайманки, улар биздан нимани талаб қилаётганимизни билишади. Энг қийин нарса эса барқарорликни таъминлаш. 

- Терма жамоадаги аксарият футболчилар U-18 чемпионатида иштирок этишади. Бугунги кунда ушбу чемпионат ҳақида фикрингиз қандай? Боиси Мисрдаги турнир U-20 остида ўтказилади...

- Мисрда ташкиллаштириладиган мусобақада иштирок этадиган жамоаларнинг даражаси кўпроқ ўринбосарлар чемпионатига яқин. Бизнинг терма жамоада эса кўпи U-18 чемпионатида, Биринчи лигада тўп тепади. Кимдир захирада, яна кимдир асосий таркибда ўйнайди.  

- 17-рақамдаги футболчи тезлиги ва техникаси ҳамда индивидуал маҳорати эътиборимни тортди...

- Ҳа, унинг исми Шоҳжаҳон Умаров, "Бунёдкор" клуби футболчиси. Ўйин сифати яхши. Лекин янада ишлаши керак бўлган жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Умуман олганда барча йигитлар иқтидорли. Фақатгина уларга вақт ва кўпроқ имконият керак. Терма жамоа эшиги ҳамма учун очиқ. Ҳар бир номзодни диққат билан ўрганиб чиқамиз. 

- ЎФА билан бўлажак режалар ҳақида гаплашиб олдингизми? 

- Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади. Масъулияти юқори бўлган мусобақага муносиб тайёргарлик кўришимиз талаб қилинади. Бош мақсад - Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+2   
18 июн 17:14:40
Пис, кутингни кис
Бир ойда 4 миллиард сум пул олгандан кейин, кимни футбол уйнагиси келади. Улар гуддаймай, ман гуддаяманми.
+1   
18 июн 19:17:41
Arsenal $$$
Пис, кутингни кис фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир ойда 4 миллиард сум пул олгандан кейин, кимни футбол уйнагиси келади. Улар гуддаймай, ман гуддаяманми.
Каерда курдиз 1 ойда 4 млрд олишини? Кузни коттарок очиб карангчи
   
18 июн 22:49:30
Oddiy inson1981
Омадини берсин боллани
   
18 июн 22:47:26
Oddiy inson1981
Карл тога фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уша Тошкент клубларида тарбияланган футболчиларда кибр, бурунни учи осмон булиши, Яна таниш билишчилик жуда кучли ривожланиб Бир икки сум пул топиб Айни МТЖга керак вакт югургиси келмай худди отасини отхонасидай килиб гуддайиб колади 95 фоиз шунака
Бурни кутарилиши учун тошкентли болиши шартмас.Хаммаси тарбияга боглик
   
18 июн 20:50:52
Пис, кутингни кис
Arsenal $$$ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Каерда курдиз 1 ойда 4 млрд олишини? Кузни коттарок очиб карангчи
Сандан сурамадимми. Еки сурадимми. Нима деб езиш мани ишим.... Ойигами, кунигами, соатигами 4 миллиард олиш уни иши....
   
18 июн 17:05:45
Карл тога
Кейинчалик Дмитрий на караб Кимсан дейди
   
18 июн 16:55:57
O'zbek
omad
-1   
18 июн 17:33:49
Дилшодбек
Кийинчиликлар куп дейди.Шу футболни нимаси кийин экан чемпионатда узини позициясида уйнаетган энг зур футболчини таклиф кил ва жамоага тактика танла и всё.Жамоани кеч йигдик бир бирини тушунишга вакт керак,манимча 2 ёки 3 марта бирга уйнаса тушунса керак бир бирини.
-2   
18 июн 17:01:52
Карл тога
Уша Тошкент клубларида тарбияланган футболчиларда кибр, бурунни учи осмон булиши, Яна таниш билишчилик жуда кучли ривожланиб Бир икки сум пул топиб Айни МТЖга керак вакт югургиси келмай худди отасини отхонасидай килиб гуддайиб колади 95 фоиз шунака
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика