Мишель Платини: «Рибери 3та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин»

Narzulla Saydullayev
20 окт 2014, 08:29
УЕФА президенти Мишель Платини ҳамюрти Франк Риберининг Франция терма жамоасидаги фаолиятини тугатиш борасидаги қарорига ўз муносабатини билдирди.
«УЕФА регламентига кўра, агар футболчи ўз терма жамоасида ўйнашдан бош тортса, клуб доирасидаги учта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эртага Варан, Бензема ва бошқа футболчилар термага келмайман дейишса нима бўлади?

Шундай экан регламент ҳақ», — дейди Платини.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru