UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  12 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0

Миша, чучвара "отмен", энди макарон еймиз! Янгиликлар

Миша, чучвара "отмен", энди макарон еймиз!

17 январь куни ОЧЛ ва ОФК Кубоги мезбонлигига оид мақола ёзгандим.

Бу йил ҳам Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи марказлашган тартибда бўлиб ўтишини инобатга олсак, "Пахтакор" ўз гуруҳи ўйинларини Тошкентда, "Насаф" агар плей-оффда ўтса, гуруҳ баҳсларини Қаршида қабул қилса зўр бўларди деган тахминда эдим. 

Лекин бу тахминлар хомхаёл бўлиб чиқди. Чунки ОФК бошқача қарор қабул қилди. Гап шундаки, ОФК Ғарб минтақасининг 5та гуруҳ ўйинларини бир мамлакатда ўтказишни лозим топди. Фарқи йўқ, Марказий Осиё давлатими ёки араб мамлакатими, ОФК томонидан белгиланган шартларни бажарса бўлгани - мезбонликни қабул қилади. 

Ғарб минтақасининг 5та гуруҳидаги барча учрашувлар бир давлатда бўлиб ўтиши керак. Бунинг учун камида бешта яхши стадион керак бўлади. Шунингдек, машғулот учун камида 10та майдон лозим. Бундан кўриниб турибдики, агар Ўзбекистон мезбонликни хоҳласа, фақат битта ёки иккита гуруҳга эмас, балки умумий бешта гуруҳ учун ариза бериши керак бўлади. 

Лекин ростини айтганда, бизда бунинг имконияти йўқ. Биринчидан, бу пайт Суперлига ўйинлари кетаётган бўлади. Деярли барча яхши стадионлар банд бўлади. ОЧЛ гуруҳ ўйинлари 7-27 апрель оралиғида бўлиб ўтишини инобатга олсак, камида 5та яхши стадион ва камида 10та яхши машғулот майдони топа олмаймиз. 

Шундай экан, катта эҳтимол билан мезбонлик учун ариза топширмаймиз, топширган тақдирда ҳам ОФК мезбонликни бермайди. Узун қулоқ гапларга қараганда, ОФК мезбонликни Саудия Арабистонига бериш вариантини кўриб чиқяпти экан. 

Лекин биз ОФК Кубоги гуруҳ босқичини қабул қилишимиз мумкин. Ва бунинг учун битта стадион ва иккита машғулот майдони етарли. Бу дегани "Насаф" плей-оффдан ўтса "Сўғдиёна", плей-оффдан ўта олмаса унда "Насаф"нинг ўзи гуруҳ учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлади. 

Хуллас, кўнгил чучварани тусаб қолганди, энди ноилож макарон еймиз. 





Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика