UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  3 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  2 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  4 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  10 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  2 19:18Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди  8 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  5 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  8 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  8 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  2 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  7 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  16

Миржалол Қосимов: “Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди”

Ўзбекистон – Бангладеш (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Биринчи бўлим биз учун яхши бошланди. Тезда учта гол уришга эришдик. Захирадан тушган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олишмади. Голлар сонини кўпайтира олмадик. Иккинчи бўлимда шошилдик ва кўп хатога йўл қўйдик. Янада кўпроқ гол керак эди, лекин барибир натижадан қониқдим. Афғонистонга қарши баҳсда янада яхшироқ ўйнамоқчимиз", - дейди Миржалол Қосимов.

- Дастлабки гол урилган вақтда бангладешлик футболчи майдонда ётганди. Бу ФИФА қоидаларига зид келмайдими?
- Биз доим ФИФА қоидаларига бўйсунамиз. Лекин кўрган бўлсангиз рақибимиз илк дақиқалардан ўйин вақтини чўзишга уринди. Бундан ташқари гол урилган вақтда футболчимиз уни ётганини кўргани йўқ. Акс ҳолда тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилган бўларди.

- Ўзбекистон илк турда ҳам ғалаба қозонмоқчи эдинглар. Аммо дуранг бўлди. Бу сизларга бугун янада жаҳл билан ўйнашга ундадими?
- Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Биринчи ўйинда ҳам футболчиларим ҳаракат қилишди. Аммо Гонконг яхши ҳимояланди, ҳимояланаётган жамоага қарши ўйнаш доим оғир. Бугун ҳам Гонконг кўп вақтини ҳимояда ўтказди.

- Гонконг билан ўйинда ҳам бугун ҳам Рашидовнинг қаноти фаол бўлди. Бу сиз томондан берилган кўрсатмами?
- Тўртта ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Фарруҳ Сайфиев кўпроқ ҳужумчиларга ёрдам бериши керак эди. Шу боис Козак кўпроқ чапда ўйнади.

- Афғонистонга қарши ўйинда захирадагиларни синаб кўриш имкони борми. Сабаби мусобақа узоқ давом этади...
- "A" гуруҳида Жанубий Корея биринчи ўринда бормоқда. Шу боис гуруҳдан чиқиб мезбонларга қарши ўйнашни истамасдик. Шу боис биз биринчи ўринни олмоқчимиз. Аммо Афғонистонга қарши ўйинга қадар асосий таркиб футболчиларга дам берамиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика