UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  10 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  0 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  4 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  17

Миржалол Қосимов: “Ушбу йиғинда асосий урғуни жисмоний тайёргарликка қаратганмиз” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Ушбу йиғинда асосий урғуни жисмоний тайёргарликка қаратганмиз”

Иорданияга қарши кечган ўйиндан сўнг терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
- Бугун 5 нафар футболчининг хизматидан фойдалана олмадингиз. Ҳимояда бир қатор ёшлар ҳаракат қилишди. Умуман шу ҳақда нима дея оласиз?
- Дубдайдаги йиғин давомида куни икки маҳал машғулот ўтказилмоқда. Йигитларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашни кўзлаб турибмиз. Чарчаган ҳолатда футболчиларимиз қанчалик ҳаракат қила олишларини синаб кўрдик. Футболда доим бир хил таркиб билан ўйнаб бўлмайди. Шу боис ёшларга имкон бердик. Ҳасанов, Аҳмедов, Жепаровда кичик жароҳатлар бор. Тўхтахўжаевда дисквалификация бор. Фаластин билан ўйинда камроқ иштирок этган йигитларга имкон бердик. Искандеров, Рашидов, Муҳаммадиев ва Кримец... Биз барча футболчиларнинг жисмоний ҳолати бир маромда бўлишини истаймиз. Насимов ҳам ўйнади. Иорданиядек кучли жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганимиз анча фойдали бўлди. Баҳс давомида ёмон ўйнамадик. Бир қатор вариантларни синовдан ўтказиб олдик.

- Марказда Иброҳимов, Тўраев ва Кападзе ўйнади. Деярли бир хил типдаги футболчиларни майдонга туширишга нима сабаб бўлди?
- Бир хил услубда ўйнайдиган футболчилар бўлгани билан орқароқда Жавлон Иброҳимов ўйнаши керак эди. Лутфулла билан Тимур ҳужумга ёрдам бериб туришлари керак эди. 4-3-3 тактикасида ўйнадик. Искандеров ўнгда ҳаракат қилди ва Сардор Рашидов билан бирга ўрин алмашиб туришди. Бугун Жамшид ёки Сардор тўпсиз ҳаракат қилиб рақиб ҳимоячиларини ўзига қаратиб, қанот ҳимоячилари Сайфиев ҳамда Муҳаммадиев ҳужумга ўтишлари талаб этиларди. Сайфиев пенальти ишлаган вазиятда айнан шу тактикамиз иш берди. Фаластин билан бўлган ўйинда қанотда ўйнаган Сардор Рашидов вазият бўлиб қолганида марказдан ёриб кириб гол урганди. Барча футболчилар шеригининг ўрнини тўлдириб туришди.

- Лутфулла Тўраев бугун алоҳида ажралиб турди. Рақиб ҳужумини бузишда ҳам, ҳужумни бошлашда ҳам фаол ҳаракат қилди. Лекин ҳали таркибда Жепаров, Аҳмедов ва Ҳайдаров каби футболчилар ҳам бор. Тўраев шундай ўйнашини кутганмидингиз?
- Тўраевни жуда яхши биламан. "Бунёдкор"да қўлостимда ишлаган. Осиё Чемпионлар лигасида кучли рақиблар билан баҳсларда анча яхши ҳаракат қилган. Тажрибаси анчагина катта футболчи. Агар ўз устида тинмай меҳнат қилиб ўзини кўрсата олса асосий таркибда ҳам ўйнай олади. Футбол жамоавий ўйин, ҳозир ҳар бир футболчи бор кучи билан ҳаракат қилиб шуғулланмоқда. Бу жамоа учун ҳам ўзи учун ҳам фойдали. Австралияда барча ўйинларни иссиқ об-ҳавода ўйнаймиз. Иссиқда ўйнаш учун жисмоний тайёргарлик жуда зарур. Техникаси жуда кучли бўлса ҳам иссиқда тезликда рақибга ютқазиб қўйилади. Шу боис бош вазифамиз жисмоний ҳолатни юқори даражага олиб чиқиш керак. Масалан, Жепаров оддий ҳолатда оёғини шикастлаб олди. Барчамиз иссиқ жонмиз. Рақобат бўлган жойда ўсиш бўлади, ким кучли бўлса ўша майдонга тушади.

- Турсунов захирадан майдонга тушиб чап қанотда ўйнади. Рашидов ўнгда яхши ўйнаётгани учун шундай йўл тутдингизми?
- Йўқ, йигитларга айтилган. Тез-тез қанотларни алмашиб туриш керак. Сабаби ҳимоячи битта футболчига қарши ўйнайверса уни “ўқиб” олади. Қанотлардаги футболчилар чалғитиш эвазига ҳимоячиларга бўш зона очиб бериши ва марказий ярим ҳимоячиларни қулай вазиятга чиқаришлари керак эди.

- Иккала қанотда ўйнаш учун ўнг ва чап оёқда ўйнай олишлари керак. Бизнинг йигитлар бунга қанчалик тайёр?
- Ҳеч қайси футболчида иккала ўйин бир хил бўла олмайди. Масалан, Рашидовда чап оёғи кучлироқ. Лекин иккала оёқда деярли бир хил ҳаракат қилишга интилиб боришмоқда. Қанот ярим ҳимоячилари қанот ҳужумчилари ролида ўйнашмоқда.

- Биринчи бўлимда биргина Насимов, иккинчи бўлимда эса Шодиев ва Алимов майдонга тушди. Тактиканинг ўзгаришига сабаб нима бўлди?

- Учта ҳужумчи билан ҳам ўйнаш мумкин. Чунки, Рашидов аслида ҳужумчи ҳисобланади. Воҳид Шодиев ҳужумчи ортида ўйнатиш, Сергеевни ўнг қанотга қўйиши ҳам мумкин. Ҳужумчилар битта жойда ўйнамасликлари керак. Шу боис турли типдаги ҳужумчиларни майдонга тушираяпман.

- Австралиядаги қитъа чемпионатига кетадиган якуний таркиб борасида. Фамилияларни айтмасангиз ҳам ўзингиз учун якуний қарорни қабул қилдингизми?
- Агар қўлимда бўлганида Осиё Кубогига 30 нафар футболчини ҳам олиб кетардим. Лекин регламентда 23 нафар футболчи ёзиб қўйилган. Ҳозирги йиғинда иштирок этаётганлардан 3 нафар футболчи Австралияга бормаслиги аниқ. Ким бўлишидан қатъий назар ҳаёт тўхтаб қолмайди. Ўз устида янада кучлироқ ишласа кейинчалик барибир терма жамоага фойдаси тегиши аниқ. Терма жамоанинг шу даражага чиқишида бугунги йиғинда иштирок этмаётган йигитларнинг ҳам меҳнати бор.  

- Игнатий Нестеров бугун анча ишончли ўйнади. Жарима тўпларини қайтариб жамоани қутқариб қолди.
- Унда бугун у қадар иш кўп бўлгани йўқ. Лекин содир этилган вазиятларда ўзини кўрсатди. Игнатий неччи йиллардан буён миллий терма жамоада асосий посбон сифатида ўйнаб келмоқда. Осиё чемпионлар лигасида қанча ўйин ўтказган. Элдор ҳам, Акбар ҳам ундан кўп нарса ўрганишлари керак. У жамоанинг ҳақиқий етакчиси бўлиши керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика