UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  9 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирокида Осиё Кубоги-2015 якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифа орқали матбуот анжуманинг барча эътиборга молик жиҳатлари билан танишиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ

М.Қосимов: "Жанубий Корея билан ўйинда ўйин жиҳатдан ютқазмадик. Фақат Хитой билан ўйинда ёмон ҳаракат қилдик. Ёмон ўйнамаган бўлсакда, ярим финалга чиқа олмадик. Бу бизнинг хато ва бунинг учун ОАВ орқали мухлислардан узр сўрайман! Эндиги режаларимиз ЖЧ саралаши қуръасидан келиб чиқиб бўлади. Март ойида Жанубий Корея ва Япония терма жамоаларига қарши ўйинларимиз бор, яқин кунларда режамизни ишлаб чиққан ҳолда иш бошлаймиз", - дейди Миржалол Қосимов.

- Жанубий Корея билан ўйинда омад етишмади деб айтаяпсиз. Аммо, умуман олганда кореяликлар билан сўнгги 4 ўйиндан бирортасида ғалаба қозонмаяпмиз. Ҳар сафар омад келмаяптими?
- Агар аввалги ўйинлар билан таққослаганда имкониятларимиз кўпроқ бўлди. Жанубий Корея аслида биз учун ноқулай рақиб. Бу ўйинда биз на жисмонан, на ўйин борасида ютқазмадик. Керак пайтда кореяликларнинг томири тортишиб қолди. Биз сўнгги дақиқагача ўйнадик.

- Жанубий Кореяни яхши биладиган Жепаровни майдонга тушмагани хато деб ўйлайсизми?

- Танганинг иккинчи томони ҳам бор, Жепаровни Корея жуда яхши билади. Ўйиндан кейин турли назарияларни гапириш мумкин. Аввало мураббий ўзига ўзи душман эмас. Биз ҳам ғалаба қозонишни истаган эдик.

- Асқар ака ҳар қандай мусобақа натижа билан боғланади. Хатоларимиз кўпайиб кетмадими? Янги Зелландияни инобатга олмаса айтарли тузукроқ ўртоқлик ўйини бўлмади?
- УФФ президенти бу борада бизни қўллаб-қувватлайди. Биз ўйинимизга тўғри келадиган рақибларни танлаймиз. Европадан таклифлар йўқ эмас, аммо, улар катта маблағ сўрашмоқда. Вақт ҳам муаммо, улар ўз вақтини ўтказяптилар. Шунинг учун биз ўзимиздан келиб чиқиб рақиб танлашга мажбурмиз. Сабоқ масаласига келсак, кетиш олдидан гуруҳдан чиқиш вазифаси ҳақида гаплашган эдик. Уёғи энди ўйинга қараб эди. Футболчилар ҳаракат қилишди. Рақибларимиз ҳам ўсишда давом этяптилар. Ҳеч ким жойида қотиб қолмаган. Марказ раҳбари сифатида МТЖ ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим деб ўйлайман.

- Мураббийлар штабига савияси юқори бўлган мураббийлар керак деб ўйлайсизми?
- Бу ҳақда Мираброр Усмоновдан буйруқ олдик ва энди М.Қосимов ўзига хориждан мураббий топиши мумкин. Бу масала бўйича иш олиб бориш бошланди.

- Миржалол ака сиз футболчи сифатида хориж чемпионатларида иштирок этгансиз. Бугун ҳам ёшларимизга кўпчилик таклиф билан чиқяпти. Ж.Кореяга қарши ўйинда ютқазмадик. Аммо, уларнинг ўйи нчилари Европада, бизникилар эса Россиядан узоғига ўта олмаяптилар. Нима учун?
- Аввало бу президентимизнинг болалар спортига бўлган эътибори маҳсули деб биламан. Авваллари терма жамоамиз ҳам мусобақаларга йиғинсиз кетар эди. Ҳозир 12 ёшли болакайларимиз ҳам йиғинга чиқишяпти. Бу секин аста ўз мевасини беради.

- Биз 1989 ва 1993 йилги авлодни йўқотдик. Улар энди ўз клубида ўйнайман деган пайти турли йиғинлар чиқиб қолиши натижасида мураббийлар уларнинг хизматидан фойдалана олмаяпти. Биз иккита авлодни йўқотдик. БАА эса бу борада бизни ортда қолдирди.
А.Толибжонов: - Бу саволга жиддий қарайман. Бизда ҳам, футболчининг ўзида ҳам хато бўлди. 2015 йил учун тақвим жиддий суратда ўтказилди. Энди йиғинлар Олий лига билан кесишмайди.

- Терма жамоа асосан ярим ҳимояга таяниб ўйнади. Бу аввало ҳужумчиларнинг савиясидан келиб чиқиб қилинган ишми?
- Умумий қараганда ярим ҳимоячиларимиз кучли эди. Ҳужумда муаммо борлиги маълум. Олий лига тўпурарлари ҳам легионер. Шквириндек ҳужумчилар йўқолиб кетди. Ж.Кореяда ҳам бизга гол урган футболчиси ярим ҳимоя вакили. Бугунги кунда ярим ҳимоячилар ҳужумчи ролида ҳам ҳаракат қилишяпти.

- ОКда кўрдикки у ерда шиддат юқори. Жамоанинг тенг ярми яна Олий лигага қайтиши уларнинг савияси яна қотиб қолишига олиб келмайдими, яна Рашидовни четга чиқиб кетиши керак деб ҳисоблайсизми?
- Олий лигада ўртача 5 минг метр югуришади, гуруҳда эса биз 10 минг масофани босдик. Чорак финалдаги 30 дақиқани қўшсак бу 13/14 мингга чиқади. Бундан аввалги савол мени ўйлантириб қўйди. Балки, Олий лигада мажбуран ёш ўйинчи лимитини қўшиш керакдир.

- Осиё Кубогига 1 йил аввал қуръа ташланган эди. Ж.Корея билан тушишимиз аниқроқ эди. Дастур ана шунга қаратилиши керакмиди, иккита ўйинда бошқа, иккита ўйинда бошқа таркиб майдонга тушди?
- Режа йўл йўлакай ўзгариб кетиши мумкин, масалан Одилни жароҳати.

- Ҳужумчимиз йўқлиги натижасида испанларнинг тактикасидан фойдаланиш керак деб олмаймизми? Яъни, ҳужумчисиз майдонга тушиш...
- Рақибга қараб тактика танланади. Тўраев ҳам айнан Ж.Кореядан келиб чиқиб майдонга тушди. Ўйинимиз тўғри чиқди фақат натижа бўлмади. Агар ўша вазиятда гол бўлганида у ҳозир қаҳрамон бўларди. Испаниядек ўйнашимиз учун Испанияда туғилган бўлишимиз керак. Япония ва Эронни олайлик. Кучли ўйинчилар билан бизни шароитда қолдилар. Ёки Қатар, Кўрфаз Кубогини ютган эди.

- ЎФФ раҳбари ҳамма нарсага тайёр дедингиз, 1 йилда бир маротаба Тошкентда яхши ўйин ўтказса бўладими?
- Керак бўлса ўша пулни топиб беришади. Лекин, 5-7 миллион долларга ўйин ўтказиш бу каттада. Шароитини келишган ҳолда бу йил яхши рақиб топишга ҳаракат қиламиз. Бу йил Тошкентда 4 та расмий ўйин ўтказамиз. ЖЧ саралаши доирасида. Ундан ташқари, ёшлар ўртасида халқаро турнир борасида иш бошлаб юборилди.

- Олий лигада ўйинчилар шиддатли ўйин ўтказишмаяпти. 2000 йилларда Германия ҳам шундай ҳолатда қолди ва федерацияси билан ҳамкорликда биргаликда дастур тузиб чиқдилар. Буни натижасини кўряпмиз. Бизда ҳам шундай қилиш керакдир?
- Ҳақиқатдан ҳам фойдали ишларни қилишимиз керак. Бу оммавий тарзда бўлиши керак, ҳамма ҳам бу ишга жиддий ёндошмаяптими? Шунча қилинаётган ишлар натижа бермаяпти, бунга чек қўйишимиз керак. Пойдеворни яхшилаб олишимиз керак.

- Бизни ютаётган терма жамоаларнинг барини Олий лигаси кучли. Олий лигада ҳам мураббийларнинг савияси юқори деб бўлмайди.Балки, уларни ҳам кўриб чиқиш керакдир?

- Афсуски, клуб сиёсатига аралаша олмаймиз. Ундан кейин хорижлик мураббий бизни чемпионатга келадими? Агар ЖЧ га чиққанимизда бу олдинга ташланган катта қадам бўларди. Шунда ҳам халқаро майдонда ўз ўрнимизга эга бўлиб бораяпмиз. Аввал Ўзбекистон десанг Покистонми дердилар. Бугун эса спортимиз орқали чекка ҳудудларда ҳам Ўзбекистонни биляптилар.

- Фарҳод Магометов билан гаплашибсизлар. Ҳамма нарса гап билан қолиб кетмаслиги учун аниқ бир таклиф асосида ишлайдиган вақт келмадими?
А.Толибжонов: - ПФЛ ни ишига биз баҳо бера олмаймиз. Агар баҳо берсак ҳам конкрет гаплар билан асослаб беришимиз керак. МТЖ ўйини ПФЛ билан кесишмаяпти. Бу биз учун муҳими. Лекин, тўғри айтасизлар, ички чемпионат кучаймагунча терма жамоаларимизни кучайтира олмаймиз. Ҳозир терма жамоа мураббийлари рақибга қарши тайёрланиш ўрнига жисмоний ҳолатини тўғирлашга вақт кетказиб қўймоқдалар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика