UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  1 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  2 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3

Миржалол Қосимов: "Ҳужум чизиғи мен учун ҳам бош оғриғи бўляпти" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳужум чизиғи мен учун ҳам бош оғриғи бўляпти"

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Баҳрайнга қарши ўйиндан олдин машғулот ўтказди.
Ушбу машғулотлардан сўнг терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовдан бир қатор саволларга жавоб олдим.

- Қатар билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида гаплашишдан аввал, нима учун иссиқ пайтда араб давлатларида ўртоқлик учрашуви ўтказишга рози бўлганингизни билмоқчи эдим.
- Сабаби оддий. Австралияда январда айнан мана шундай об-ҳаво ҳукмрон бўлади. Яшил қитъада ҳам намгарчилик юқори бўлиши аниқ. Ўша пайтда у ерда ёз фасли бошланган бўлади. Чиниқиш ва иқлим шароитига кўникиш мақсадида мазкур йиғинни ташкил этдик. Қатар билан учрашувда легионерларимиз иштирок этишмади. Бу ўйинда айнан намликни енгиб ўта олган футболчи яхши ўйнаши мумкин. Характерни енга олиш керак, мен йигитларга ишонаман. Аслида икки жамоанинг бир хил шароитда ўйнаганлигини ҳам рад этмаслигимиз керак. Биринчи ва учинчи голлар оддий ҳолатларда киритилди.

- Саудия Арабистони ва Қатар билан ўйинларда оддий голларни ўтказиб юборяпмиз...

- Тактик ва техник хатолар бўляпти. Консентрация йўқроқ, назаримда. Кечаги голларда ҳам ҳимояда жиддий хатолар бўлди.

- Кейинги иккита ўйинда Янги Зеландия билан бўлиб ўтган баҳсни кўрамизми? Бўлажак икки учрашувда натижага эътибор қаратиладими ёки ўйинни шакллантиришга?

- Ўйинни шакллантирамиз. Биринчи рақамда ўйнаймиз, балки хатолар бўлар, аммо танлаган тактикамизни такомиллаштиришимиз керак.

- Бу йиғинларда сиз таркибда кўришни истаган қайси футболчилар қатнаша олмаяпти?
- Виталий Денисов Тошкентга келди, аммо унинг жароҳати бор экан. Александр Мерзляковни ҳам синаб кўрмоқчи бўлгандим, афсуски, баъзи сабабларга кўра у ҳам биз билан эмас.

- Инчеондан келиб чиқиб, ҳужумда муаммолар борлигини кўрдик. Нафақат Осиё ўйинларида ўйнаган футболчилар, балки ҳозирги миллий терма жамоада ҳам. Рақобатни ошириш мақсадида режаларингиз борми?
- Баҳодир Насимов. Аммо у ўйин амалиётисиз. Эронга кетганида хурсанд бўлган эдик, афсуски амалга ошмади. Ҳужумда яна Камолиддин Мурзоев ва Александр Гейнрих бор. Ҳужум чизиғи мен учун ҳам бош оғриғи бўляпти.

- Шу санаб ўтган футболчиларни кейинги йиғинларда синаб кўрасизми?
- Албатта. Қишдаги йиғинга уларни таклиф этишни режалаштирганман.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика