UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  0 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4

Мирзакамол Камолов: "Мағлубиятнинг сабаблари кўп" Янгиликлар

Мирзакамол Камолов: "Мағлубиятнинг сабаблари кўп"

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-туридан ўрин олган "Локомотив-БФК" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин меҳмонлар аъзоси Мирзакамол Камоловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мағлубиятга етарлича сабаблар бор. Биринчи навбатда рақибни менсимаганимиз энг катта айбимиз. Бу баҳона эмаску, аммо табиий майдонга мослашишимиз қийин кечди. Биласиз, "Оқ-тепа" уй учрашувларини сунъиий қопламали майдонда ўтказади. Машғулотлар ҳам шу ерда бўлиб ўтади. Шунинг учун табиий майдонда қийинчиликка дуч келдик. Аммо олий лигани кўзлаган жамоа учун бу баҳона бўла олмайди. Шу сабаблар ўлароқ биз ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмадик ва мағлубиятга учрадик.

"Локомотив-БФК" яхши жамоа. Мезбонларнинг ҳимоя чизиғида тажрибали футболчилар ўйнади. Аммо улар қарши ҳужумда тўп суришди ва бизни жазолашди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз туфайли ютқаздик. 3-тур ўйинлари старт олгунига қадар 10 кундан ошиқроқ вақт бор. Бу муддат оралиғида машғулотларда янада зўр бериб ишлаймиз. Камчиликларимизни бартараф қилишга ва қолган ўйинларни ютишга ҳаракат қиламиз. Сабаби, бизни энди мағлубият қониқтирмайди, - дейди Камолов.

"Оқ-тепа" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика